Бугунги кунда ўрмон хўжаликлари томонидан суғориладиган экин ерларига асосан ўрмон кўчатхоналари ва доривор экинлар экилиб, қишлоқ хўжалиги экинлари асосан суғориладиган ерларга янги экилган боғ ва янги ўрмонзорлар қатор ораларига, писта ва бошқа сувсизликка чидамли дарахт ва буталар сувсиз ва лалми ерларга экилиб парваришланмоқда. Ошқовоқ, наъматак каби экинлар эса асосан суғориладиган ерларга экилган боғ ва ўрмонзорлар қатор ораларига экилиб, қўшимча даромад олинмоқда.
Таъкидлаш лозимки, ўтган 2022 йилда 700 тонна чўл ўсимликларининг уруғларини жамғарилган, тизимдаги 54 та ўрмон хўжаликлари томонидан жами 191,5 гектар майдонда янги 8 та турдаги доривор ўсимликларнинг оналик-тажриба плантациялари барпо этилган. 18 минг гектар майдонда “яшил қопламалар” барпо этилган. Айни пайтда уруғ жамғариш ва экиш ишлари давом эттирилмоқда.
Шунингдек, сўнгги йилларда Ўзбекистонда фармацевтика соҳасини ривожлантириш ва доривор ўсимликларни етиштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ушбу мақсадда республиканинг барча ҳудудларидаги ўрмон фонди ерларида доривор ўсимликлар плантациялари ташкил қилиниб, хомашёларини етиштирииш йўлга қўйилди.
Хулоса ўрнида қайд этиш лозимки, инсон бутун умри давомида сув, тупроқ, олов, табиат, дарахт, ўсимлик, жониворларни эъзозлаш, ерни боғ-роғ, экинзор қилиш, чорвани кўпайтириш, йилқичиликни йўлга қўйиш, умуман, дунёдаги жамики яхши нарсаларни пок ва бус-бутун асраши кераклигини унутмаслиги лозим.
Ўрмон хўжалиги агентлиги ахборот хизмати