Маълумки, аҳолининг барча қатламларини фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга ва фуқаро муҳофазаси соҳасида тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланган ва унга кўра, тегишли вазифалар белгилаб олинган.
Зомин миллий табиат боғида қўмондонлик штаб ўқув машғулотлари бўлиб ўтди.Тадбирда соҳа вакиллари иштирок этди.
Мазкур тадбир давомида Зомин миллий табиат боғининг ўрмон билан қопланган ҳудудидаги шартли ўрмон ёнғинини зудлик билан аниқлаш, тегишли ташкилотларга хабар бериш, ёнғинни тезкорлик билан бартараф этиш чораларини кўриш каби вазифалар юзасидан машғулотлар ўтказилди.
Маълумки, курраи заминнинг турли минтақаларида ўрмонларга чақмоқ сабабли яшин тушиши ёки иқлимнинг ниҳоятда қурғоқчилиги туфайли ўрмонларда ўрмон ёнғини келиб чиқаётганлиги кузатилмоқда. Баъзан одамларнинг эътиборсизлиги ҳамда эҳтиётсизлиги оқибатида минглаб гектар ўрмонзорларда, яйловзорларда ёнғин чиқиб, улардаги мавжуд ўсимлик ва ҳайвонот дунёсининг йўқ бўлиб кетишига сабаб бўлмоқда. Ўрмон ёнғини келиб чиқиши табиатга ва инсониятга жуда катта зарар келтириш барчамизга маълум.
Машғулот давомида шу каби масалаларга эътибор қаратилди, мутахассисларнинг фикр-мулоҳазалари тингланди.
Дилрабо Бобоева Ўрмон хўжалиги агентлиги ахборот хизмати