Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

Тут дарахтининг барги ипак қуртининг ягона озиғидир!

Мутахассисларнинг сўзларига кўра, тут кўчатлари асосан икки усул — уруғидан ва пайванд усулида етиштирилади. Кўчатлар уруғидан кўпайтирилганида 2 йилда тайёр бўлса, пайванд усулида тайёр кўчатни олиш учун 3 йил вақт керак бўлади. Янги тут навларини яратишда эса селекция усулида чанглатиш ва танлаб олиш усулидан фойдаланилади.

Маълумки, қишлоқ хўжалигининг ипакчилик саноати учун хом ашё етказиб берадиган асосий тармоқларидан бири ипак қурти боқиш, пилла етиштириш мажмуидир.

Тут дарахтининг барги ипак қуртининг ягона озиғи ҳисобланса, унинг мевалари ширин ва тўйимлилиги ҳамда шифобахшлиги билан инсон саломатлиги учун ниҳоятда бебаҳодир. Тут дарахти жуда қадимий кўп йиллик ўсимлик бўлиб, тарихий манбаларга кўра 5000 йил илгари Хитойда тарқалган. Асрлар давомида халқ селекцияси тамонидан Шотут, Балхи тут, Марварид тут ва бошқа кўплаб тут навлари яратилиб, ҳозирги пайтда ҳам ўстирилмоқда.

Пилла етиштириш мажмуаларининг бевосита тутзорлар яқинида барпо этилиши, 2 баробар кўп ҳосил берадиган, озуқа қиймати юқори ва совуққа чидамли тут кўчатларининг олиб келиниши пилла етиштириш ҳажмларини ошириш ҳамда юқори қўшимча қийматга эга маҳсулотлар, шу жумладан, шойи газламалар ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришга хизмат қилади.

Шунинг учун Ўрмон хўжалиги агентлиги мутасаддилари томонидан тут кучатларини етиштириш, ихота дарахтлари барпо этиш учун тут кучатларини экиш буйича бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда.

Хусусан, Айни пайтда тут дарахтининг уруглари пишиб етилган булиб, урмон хужаликлари томонидан тут уруглари жамгарилмокда, нихолхоналар ташкил этилмокда.

Тутзорларга ўғит бериш учун уларнинг шароитига қараб, мавсумни иккинчи ярмида ҳар гектар тутзорга 180–200 кг аммиак селитраси ва 200–250 кг суперфосфат ўғити солинади. Ўғитланган тут дарахтлари ва тутзорлар зудлик билан суғорилиши тавсия этилади. Тут дарахтлари ва тутзорлар ўз вақтида минерал ўғитлар билан озиқлантирилиб суғорилганда барг ҳосили ўрта ҳисобда 25–30% гача ошади.

Дилрабо Бобоева Ўрмон хўжалиги агентлиги ахборот хизмати,
Зафар Эшонқулов Ўрмонларни барпо этиш ва қайта тиклаш мониторинги бошқармаси