Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

Чорва молларини ўрмондан фойдаланувчи сифатида мавсумий ўтлатиш ҳақида тегишли ҳужжатлар бўлиши лозимлиги тўғрисида МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқларда (https://t.me/makarenko_channel/5202) Бўстонлиқ вилоятидаги қўйлар билан боғлиқ муаммо юзасидан тарқалган материал юзасидан ўрганишлар олиб борилди.

Маълум бўлишича, жорий йил 15 май куни айрим фуқаролар томонидан автотранспорт воситасига ортилган қўйлар Тошкент вилояти ЙҲҲБ холдимлари томонидан Тошкент – Чорвоқ автомагистраль йўлининг Бўстонлиқ тумани Оқсоқотасой ҳудудида тўхтатиб қолинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бўстонлиқ туман ҳокимлигига, туман ИИБ, туман ДХХ бўлимига, туман ветеринария бўлими ҳамда Угом-Чотқол давлат миллий табиат боғи раҳбариятларига хабар берилиб, автотранспорт воситасига ортилган қўйларни кимга тегишли ва қаерга олиб кетилаётганлиги ҳақида юқорида қайд этилган идоралар раҳбари ва табиат боғи инспекторлари жойига етиб бориб суруштирув ўтказилганда ушбу фуқаро автотранспорт воситасига ортилган қўйлар Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Яккатут МФЙ.да яшовчи фуқаро Т. Р.га тегишли эканлиги аниқланган.

Қайд этилишича, фуқаро Т.Р. ўзига тегишли 1200 (бир минг икки юз) бош қўйларни қиш мавсуми кескин совуқ бўлиб, Яккатут МФЙ.нинг баланд тоғли ҳудудларида қор қалин ёғганлиги сабабли, Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрининг Майский қишлоғини тепа ҳудудида жойлашган фермада боққиб келганлиги, фуқаро Тошкент шаҳрига бориб, шахсий автотранспорт воситалари тураргоҳ жойига бориб, ҳайдовчиларни қўйларни ташиш учун тўлов асосида ёллаб, юқорида кўрсатилган ҳудуддан қўйларни турли вилоятларда яшовчи ҳайдовчиларнинг автотранспорт воситаларига ортиб келаётганлигини маълум бўлди.

Фуқарога бугунги кунда чорва молларини мавсумий ўтлатиш учун Тошкент вилоят ҳокимининг Фармойиши чиқмаганлиги ҳақида тушунтирилиб, 8 та атотранспорт воситалари ва унга ортилган 1 200 бош қўйлари билан биргаликда Бўстонлиқ тумани ҳудудидан Тошкент вилояти ЙҲҲБ ҳодимлари кузатувида остида чиқарилди.