Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

Муносабат

Зарафшон арчаларининг нобуд бўлиши тўғрисидаги хабарлар юзасидан ўрганишлар олиб борилди (https://t.me/ekologuz/14188)

Экология ахборот марказига хабар беришларича, Қашқадарё вилояти Қамаши давлат ўрмон хўжалигида зарафшон арчалари минглаб чорва моллари боқилиши оқибатидан нобуд бўлмоқда.

Мазкур ҳолат бўйича аниқланган маълумотларга кўра, Майданак обсерваторияси атрофидаги ерлари Игрисув-1 ўрмон бўлимининг 2-3 сарҳадларида жойлашган.

Шунингдек, тегишли қонунчиликка биноан ўрмон хўжалигида экотуризмни жадал ривожлантириш, жумладан, туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ўртасида ўрмон фонди ерларида экотуризм лойиҳаларини амалга оширувчи жисмоний ёки юридик шахслар тўғрисидаги маълумотларни ўзаро алмашиш тизимини жорий этиш мақсадида Игрисув-1 ўрмон бўлимининг 2-3 сарҳад Майданак обсерваторияси атрофидаги ўрмон фонди ерларига Қамаши давлат ўрмон хўжалиги томонидан 2023 йил учун фуқароларга яйлов ерларига мавсумий чорва молларини боқиш учун шартнома тузилмаган ва рухсатнома берилмаган.

Ҳозирги кунда фуқароларнинг чорвамоллари бошқа ўрмон хўжаликларининг ёзги яйлов ерларига чиқиш учун Игрисув-1 ўрмон бўлимининг 2-3 сарҳадлари мавжуд ўрмон фонди ерларидан ўтган йўллардан ўтиб кетади. Шу боисдан мурожатчининг важида кўрсатилган чорвамоллари битта йўл бўлганлиги сабабли ўтувчи ҳисобланади.