2022-йилнинг иккинчи ярми қамраб олинган давр учун давлат органлари ва ташкилотларида очиқлик бўйича амалга оширилаётган ишларнинг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолашга қаратилган Очиқлик индекси натижалари эълон қилинди.
Унга кўра, 44 та давлат органи томонидан очиқликни таъминлаш фаолияти “сариқ” тоифадаги самарадорлик кўрсаткичлари қайд этилди. Шу билан бирга, мазкур фармоннинг 12-бандига асосан, Коррупсияга қарши курашиш агентлигига давлат органлари ва ташкилотларининг очиқликни таъминлашга масъул бўлган ходимларини мунтазам ўқитиш ва малакасини ошириш вазифаси белгиланган.
Йўл қўйилаётган тизимли камчиликларни бартараф этиш ҳамда уларнинг очиқликни таъминлаш йўналишидаги фаолиятини яхшилаш, Очиқлик индекси юзасидан атрофлича тушунтириш бериш мақсадида Коррупсияга қарши курашиш агентлигида вазирлик ва идораларнинг масъул ходимлари учун семинар ўтказилди.
Семинарда мутахассислар томонидан давлат органлари ва ташкилотларида очиқлик бўйича амалга оширилаётган ишлар хусусидаги маълумотлар тақдим этилди.
Хулоса қилиб айтганда, Давлат органлари ва ташкилотлари очиқлигини таъминлаш мақсадида ўзларининг расмий веб-сайтларида маълумотларни ўз вақтида ва сифатли жойлаштириши давлат бошқаруви органлари билан фуқаролар ўртасидаги мулоқотнинг қарор топиши, ҳукуматга бўлган ишончнинг янада ошишида муҳим восита бўлиб хизмат қилади. Яъни, фуқаролар билан очиқ ва ошкора мулоқотнинг йўлга қўйилиши фаолият самарадорлигини оширади.
Шунингдек, бюджет тизими, барча даражалардаги бюджетлар, давлат мақсадли жамғармалари бюджетларини шакллантириш ва ижро этилиши тўғрисидаги маълумотлар билан аҳолининг хабардор бўлишини таъминлайди.
Шу муносабат билан, Давлат органлари ва ташкилотларининг бюджет жараёни очиқлигини таъминлашга масъул бўлган ходимларидан «Бюджет жараёнининг очиқлигини таъминлаш мақсадида расмий веб-сайтларда маълумотларни жойлаштириш тартиби тўғрисида низом» да (Рўйхат рақами 3299) белгиланган талаблар асосида: – маълумотларни расмий веб-сайтларда белгиланган муддат ва шаклларда, тўлиқ жойлаштириб бориши ҳамайтилди.
Учрашув якунида тегишли вазифалар белгилаб олинди.
Дилрабо Бобоева Ўрмон хўжалиги агентлиги ахборот хизмати