Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

Бухорода дарахтларни ҳар хил зараркунандалар ҳамда биологик омиллардан ҳимоя қилиш юзасидан семинар-треннинг ўтказилди

Маълумки, ҳозирги кунда мамалакатимизнинг барча ҳудудларида давлатимиз раҳбари ташаббуслари билан бошланган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Лойиҳа доирасида ҳар йили 200 миллион туп дарахт ва бута кўчатларини экиш, шу орқали экологик муҳитни яхшислаш,ҳудудларнинг яшиллик даражасини ошириш режалаштирилган.

Юртимизнинг ҳар бир гўшасида миллионлаб дарахт ниҳоллари ерга қадалди.

Бугунги кунда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш ишларида барча корхона, ташкилотлар,маҳаллалар, таълим муассасалари, ёшлар, умуман, кенг жамоатчилик вакиллари фаол иштирок этмоқда.

“Замин” ҳалқаро жамоат фонди, Табиат ресурслари вазирлиги, Ўрмон хўжалиги агентлиги, вилоят ҳокими ўринбосари Н.Ҳамдамов, Табиат ресурслари вазирлиги Бухоро вилояти бошқармаси маъсул ходимлари , Вобкент туман ҳокими Ф.Умаров, ҳоким ўринбосарлари, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси маъсул ходимлари ҳамда шаҳар ва туман ободонлаштириш бошқармаси ходимлари, шунингдек, тегишли корхоналар ва ташкилотлар вакиллари иштирок этишди.

Семинар давомида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар, йўл қўйилган камчиликларни бартараф қилиш юзасидан маълумотлар тақдим этилди.

Шунингдек соҳа мутахассислари дарахт ва бута кўчатларини белгиланган талаблар асосида экилишини ташкиллаштириш,дарахтларнинг касаллик ва зараркунандаларга қарши кураш ишларини самарали тарзда ташкил этиш юзасидан ўз тавсияларини билан ўртоқлашди.

Куннинг иккинчида ярмида семинар Вобкент туман марказида жойлашган ёшлар хиёбонида амалий тарзда давом эттирилиб, мутахассислар томонидан ҳар бир дарахт ва буталар мисолида, касалланганлиги, ташқи омиллар сабабли зарарланганлиги ва келгусида уларни парвариш қилиш юзасидан амалий ишлар

Муносабат

Муносабат

Мажбурий меҳнатга йўл қўйилмайди Мажбурий меҳнатга йўл қўйилмаслиги миллий қонунчилик билан тартибга...