Дарахтлар ҳаётимизда муҳим роль ўйнайди: улар карбонат ангидридни биз нафас олувчи кислородга айлантириб беради, иссиқ кунда салқинликни ҳадя этади, баъзи дарахтларнинг саломатлик учун фойдали бўлган ширин мевалари истеъмол қилинади. Ҳавони тозалайди.
Дарахтлар жонли мавжудотларнинг хилма-хиллигига ҳисса қўшади. Маълумот учун бир дарахт турининг йўқолиши 30 турдаги ҳайвон турларининг йўқолиб кетишига сабабчи бўлади ҳамда ерни эррозиядан сақлайди ва тупроқни мустаҳкам ушлайди.
Шунингдек, дарахтларнинг илдизлари сувни филтрлаб, сувларнинг сифатларини яхшилайди. Сув буғи ажратиб чиқариб, об-ҳаво ҳароратлари орасидага фарқ катта бўлиб кетишининг олдини олишга ҳисса қўшади. Бу айниқса Марказий Осиёнинг континентал иқлимида жуда фойдали ва зарур хусусиятдир.
Дарахтлар иссиқ ҳавода атроф-муҳитни салқин ушлаб туради. Шамолларнинг йўлини тўсиб, ҳавонинг айланиши хавфли бўлишининг олдини олади. Инсонларни шовқинлардан ҳимоя қилади. Шаҳарларнинг архитектурасида инсонларга чирой бахш этиб, табиатнинг фауна ва флорасига ҳисса қўшади. Бир томондан атрофни гўзал қилса, бошқа томондан дарахтлар инсонларга мевалар ва ҳайвонларга озуқалар беради.
Мамлакатимизда экологик муҳитнинг кескинлашувини олдини олиш мақсадида тегишли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Бу борада энг аввало дарахтларни кўпайтириш ва уларни экишда табиий иқлим шароити билан ҳисоблашиш кераклиги, яъни кўп сув талаб қиладиган арчалар ўрнига бошқа дарахтлар (каштан, қайин, заранг (клён), лола дарахти) ни кўпайтириш тавсиялари берилган.
Маълумотларга кўра, дарахтлар инсоният тўлақонли яшаши учун ҳаётий аҳамиятга эгалиги сир эмас, албатта. Яшил олам шаҳар ҳавосини 2-8 даражага салқинроқ қилади. Битта дарахт йилига 15 минг литргача сувни тупроқда сақлайди. Дарахтларнинг атроф муҳитга бераётган фойдаси туфайли мегаполислар ҳар йили 150 миллион долларга яқин маблағни тежайди.
Шундай экан, табиат кўркига кўрк бағишлаб турган дарахтларги аёвсиз муносабатда бўлиш эмас, аксинча уларни кўпайтириш, асраш каби муҳим ишларни амалга оширмоқ лозим!
Дилрабо Бобоева Ўрмон хўжалиги агентлиги ахборот хизмати