Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

Гул чанггининг фойдали хусусиятлари ҳақида биласизми?

Асаларидан олинадиган она сути, гул чанги, прополис бир қатор хасталикларга даво эканлиги кўпчиликка аён.

Асалари гулчангги асаларилар гуллардан йиғган ва мумкатакларга зичлаган, устидан асал қуйилган гул чангларидан ташкил топган. Катакдаги гулчангнинг асал шимилган юқори қавати ҳавони ўтказмайди.

Гул чанги маҳсулотида кўп миқдорда оқсил моддаси мавжуд. Ундаги аминокислоталар кишидаги ақлий ва жисмоний толиқишни бартараф этади.

Баҳор келиб, гуллар қийғос очилган пайтларда нектар йиғувчи арилар ўзидаги юкни бошқа арига топшириб, яна дарҳол нектар йиғишга жўнаб кетар экан. Асаларилар орасида узоққа учолмайдиган заифлари бўлади. Улар меҳнаткаш дўстларининг йиққан нектарларини қабул қилиб олиб, инга етказар, уни инга олиб кириб, муносиб жойга жойлаштирар экан.

Баъзи арилар маликаларига шоҳона таом сифатида гул чанги йиғиб келадилар. Агар малика ари ўлса, инда тартибсизлик ва заифлик юзага келади.

Бир сўз билан айтганда, асаларичилик инсониятнинг ҳар доим табиий дорихонаси бўлиб, юртимиз табиати ва иқлим шароити у билан шуғулланиш учун ниҳоятда қулай. Айниқса, унинг ривожи учун энг муҳим манба экин майдонлари, боғ-роғлар, гулзору хиёбонлар етарли. Мазкур майдонларнинг турли-туман дори ва кимёвий унсурларидан холи эканлиги эса соҳа ривожида муҳим аҳамиятга эга.

Дилрабо Бобоева Ўрмон хўжалиги агентлиги ахборот хизмати

Биз зўравонликка қаршимиз!

Биз зўравонликка қаршимиз!

Аёл ожиза, бироқ кучли, аёл заифа, аммо иродали! Унинг иродаси олдида лозим бўлса буюклар бош эгади. Азалдан эркаклар...