Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

Ўрмон фонди ерларидан яйлов мақсадида керагидан ортиқ фойдаланилса ерлар эрозияга ва деградацияга учраши мумкин

Япониянинг “Asia Survey LTD” компанияси вакиллари (Такаки Таёдо ҳамда Жанналар)дан иборат делегация мамлакатимизга ташрифи давомида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Халқаро ер кунига бағишлаб ўтказилган анжуманда ҳам иштирок этди. Шунингдек, Оҳангарон давлат ўрмон хўжалигига ташриф буюриб, хўжаликнинг Лашкарак бўлимида деградацияга учраган ҳамда кўчки ва сел хавфлари мавжуд бўлган ҳудудлар билан ҳамда Чорвоқ сув омбори атрофи ва унга туташ ҳудудларда бўлди ҳамда эрозияга учраган йўл қирғоқлари билан танишди.

Делегацияга Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги ЖАЙКА орқали Ўрмон хўжалиги агентлигига халқаро эксперт маслаҳатчи сифатида жалб этилган Такеда Юсуке ҳамда унинг ассистенти Аралова Дилдора ҳамда Агентлик Халқаро алоқалар ва экотуризмни ривожлантириш бошқармаси бошлиқ ўринбосари ҳамроҳлик қилди.

Делегациянинг Жиззах вилоятига ташрифи давомида Фориш давлат ўрмон хўжалиги ҳудуди фаолияти ҳам ўрганиб чиқилди. Фориш давлат ўрмон хўжалигига туташ қишлоқларда сел оқибатида талофат кўрган қишлоқлар билан танишиб, талофат сабаблари ва келгусида шу каби талофат рўй бермаслиги учун зарур чоралар кўриш бўйича режалар белгилаб олинди.

Жорий йил 2 май куни делегация Ўрмон хўжалиги агентлигида Табиат ресурлари вазирлиги ҳамда агентлик ходимлари қабул қилди.

Учрашув давомида вакиллар ўрмон фонди ерларида олиб борилган ўрганиш ишлари юзасидан батафсил ҳисобот берди. Ҳисобот юзасидан хулосалар тингланиб, тегишли таклифлар олинди. Хусусан, ўрганиш ишлари олиб борилган ҳудудларининг барчасида етарли даражада ўрмон фонди ерларининг яйлов мақсадида керагидан ортиқ фойдаланилиши оқибатида эрозияга ва деградацияга учраши аниқланганлиги ҳамда бу салбий оқибатлар ҳудудлар ва унга туташ жойларда яшовчи маҳаллий аҳолига табий офатлар кўринишида зарар етказиши мумкинлиги Фориш давлат ўрмон хўжалиги рўй берган тошқин мисолида келтирилди. Ўз навбатида Ўзбекистон томони мазкур хулосаларни инобатга олиб, биргаликда Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги ЖАЙКАнинг халқаро гранд лойиҳаларини жалб қилган ҳолда амалий лойиҳаларни амалга ошириш чораларни кўришга келишилди.

Муносабат

Муносабат

Мажбурий меҳнатга йўл қўйилмайди Мажбурий меҳнатга йўл қўйилмаслиги миллий қонунчилик билан тартибга...