Ўсимлик ва ҳайвонларнинг баъзи турлари табиатнинг тарихан такрорланмас, генетик жиҳатдан ягона шундай экан уларни асраш бугуннинг долзарб вазифасидир!
Жорий йилнинг 28 апрелида ижтимоий тармоқларнинг EFFECT.UZ каналида Сурхондарё: “Узунликлар Президентдан ёрдам кутмоқда” сарлавҳаси остида мурожаати эълон қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 мартдаги «Ўрмон фонди ерларида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни ташкил этиш билан боғлиқ қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ги қарорига асосан, Боботоғ давлат ўрмон хўжалигининг ўрмон фонди ерларида давлат табиатни муҳофаза қилиш муассасаси шаклида Боботоғ миллий табиат боғи ташкил қилинган.
Мазкур масала Табиат ресурслари вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги агентлиги мутахассислари томонидан жойига бориб мурожаат муаллифлари (А.Т ва бошқалар) билан учрашган ҳолда ўрганилди. Ўрганиш жараёнида мурожаат муаллифлари фикрлари эшитилди. Мурожаат муаллифлари маҳаллий аҳоли томонидан чорва моллари боқиладиган яйловларга ўтиш йўли тўсиб қўйилаётганлиги ва ҳукумат қарорида миллий табиат боғига ажратиладиган жойи кўрсатилмаганлиги сабабли миллий табиат боғи ҳудудини бошқа жойга силжитиш мумкинлиги фикри билдирилди.
Мурожаат муаллифларига миллий табиат боғи учун танланган ер жойида кўрилганда табиий дарахтлар (арчалар), ўсимликлар билан қопланганлиги ва ёввойи ҳайвонлар борлиги билдирилди. (Ҳатто масалани ўрганаётган ишчи гурухи кетаётган машина олдидан бир неча маротаба қуёнлар ўтиш ҳоллари учради).
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 мартдаги «Ўрмон фонди ерларида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни ташкил этиш билан боғлиқ қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Сурхондарё вилоят ҳокимининг 2022 йил 4 августдаги “Сариосиё ва Узун туманларида ўрмон фонди ерларидан миллий табиат боғларини ташкил этиш учун ер майдони ажратиш тўғрисида” ги қарори билан Боботоғ миллий табиат боғига Боботоғ давлат ўрмон хўжалигининг Чагам ўрмон бўлимидан 12 064 гектар ер майдони квартал рақамлар, видел (контур) рақамлари аниқ кўрсатилган ҳолда ер майдонларидан ажратилганлиги тушунтирилди.
Ўрмон хўжалиги мутахассисларининг сўзларига кўра, мазкур ер майдонида кўплаб ўсимлик ва ҳайвонот дунёси мавжудлиги билдирилди. Ўзбекистон флора ва фаунасининг йўқолиб кетиш хавфи остида қолган турлари Ўзбекистон “Қизил китоб” китобига киритилган ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳам мавжуд.
Жумладан, мазкур ҳудуддаги ўсимлик дунёси Боботоғ миллий табиат боғи ҳудудидаги Қисқамўй кўкбош, Боботоғ кўкбоши, Тик каррак, Оқиш каррак, Зебо мармарак, Қайрилган кўкамарон, Туберген лоласи, Корольков лоласи, Холмон исирғагули, Розанов ковули, Тожик ковраги, Сохта чўл астрагали, Бухоро астрагали, Бинафша гулли арғувон, Бухоро пўфанаги каби ўсимлик турлари Қизил китобга киритилган.
Ҳайвонот дунёсидан сут эмизувчиларнинг Бухоро қўйи, Қоплон, Морхўр, Сиртлон (дўлта), Кенг қулоқли қат-қатлаб (куршапалак), Қушлар: Маллабош лочин, Итолғи, Тасқара, Жўрчи (кал жўрчи), Болтаютар. Судралиб ва ўрмалаб юрувчилар: Капча илон, Хинд бойгаси (илон), Бўз эчкемар, Ўрта Осиё чўл тошбақаси ҳам Боботоғ миллий табиат боғи ҳудудида Қизил китобга киритилган ёввойи ҳайвон турлари ҳам Қизил китобга киритилган.
Мурожаат муаллифлари билан миллий тибиий боғ учун танланган ердаги табиий арчалар, юртимизниг бошқа жойларида учрамаслиги, уларни авайлаб асраш лозимлиги, бу табиий арчалар халқнинг миллий бойлиги эканлиги айниқса бу маҳаллий аҳолида ғурурланиш ҳиссини келтириб чиқарадиган табиий ландшафтлар эканлиги ҳамда келгусида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар, миллий табиий боғлари ҳудудини янада кенгайтириш тўғрисидага масалалар юзасидан суҳбатлашилди.