Инсон – ҳаёт гултожи. Унинг қадри, ҳурмати ҳар доим эъзозга лойиқ. Имом Термизий ривоятларида ҳам “Дунёдан ўтганларнинг яхши сифатларини эсланглар, уларнинг ёмон сифатларини айтишдан сақланинглар” – дейилади.
Муҳитдин Қаландаров ўрмончилик соҳасининг фидойи ходимларидан эди.
М.Қаландаров 1957 йилда Қашқадарё вилояти Китоб туманида туғилган, миллати ўзбек. 1988 йилда Тошкент Қишлоқ хўжалиги институти ўрмон хўжалиги факултетини имтиёзли тамомлаган. 1988-1990 йилларда Қашқадарё вилоятининг Китоб ўрмон хўжалигида инженер лесомелиоратор лавозимида ишлаган.
1990 йилнинг августь ойидан Тошкент давлат аграр университети Ўрмончилик кафедраси лаборанти, кафедрада ассистенти, катта ўқитувчи, доцент ва профессор лавозимларида меҳнат қилган. 1994 йилнинг июлидан 1997 йилнинг сентябрь ойигача Мева-сабзавотчилик ва ўрмон хўжалиги факултети маънавий, маърифий ва ўқув ишлари бўйича декан муовини лавозимида ҳам баракали меҳнат қилган. У факултет талабалари уйида маънавий-маърифий хоналарни ташкиллаштириш ва жиҳозлашда бош қош бўлди. У илмий изланувчи сифатида ишлаб 2004 йилда номзодлик диссертациясини ҳимоя қилиб, қишлоқ хўжалик фанлари номзоди илмий даражага эга бўлган.
Бугунги кунда М.Қаландаров томонидан 4 та дарслик, 9 та ўқув қўлланма, 3 та услубий қўлланма, 1 та монография, иккита тавсиянома ва 100 дан ортиқ республика ва хорижий давлатлар илмий журналларида мақолалар чоп эттирган. У Республикамизнинг йирик ўрмон хўжаликлари мухандис-техник ходимларига хўжалик фаолиятида ишлаб чиқариш соҳасида янги технологияларни жорий этишда ўз вақтида давра суҳбатлари уюштириб келади. Шу кунгача бир неча хорижий ва республика миқиёсидаги илмий лойиҳаларда бажарувчи сифатида иштирок этган. Қаландаров М.М. илмий ва педагогик ишларни олиб бориш билан бир қаторда университетнинг жамоат ва маънавий-маърифий ишларида ҳам фаол иштирок этган.
Жамиятимиз яна бир фидойи ходимини, самимий инсонини йўқотди. М.Қаландоров жорий йил 3 май куни вафот этди.
Хотирлашга лойиқ инсон борки, демак, у қадрланишга ҳам лойиқдир. Айниқса бу каби халқимизга хос бўлган меҳр-оқибат, мурувват ва ҳиммат барча байрамларимиз сингари “Хотира ва қадрлаш куни” мисолида ҳам ёрқин намоён бўлади.
Дилрабо Бобоева Ўрмон хўжалиги агентлиги ахборот хизмати