Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

Бўстонлиқ туманидаги Бурчмулла давлат ўрмон хўжалиги фаолияти

Маълумки, 2001 йилга кадар Бурчмулла ўрмон хўжалиги Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг ўрмон бўлими бош бошқармасининг тасаруфида бўлган ва 2001 йилдан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 22 июлдаги №262-сонли қарорига асосан Тошкент вилоят ҳокимилиги Угом-Чотқол ДМТБ бошқармаси ташкил топди ва таркибига киритилган.

Қайд этиш лозимки, тегишли қонунчиликка асосан, Бурчмулла давлат ўрмон хўжалигининг асосий фаолият тури белгилаб қўйилган.

Унга кўра, Бурчмулла давлат ўрмон хўжалиги тупроқ эррозиясига қарши янги ўрмонорлар барпо қилиш, ўрмонларни муҳофаза қилиш, ўрмон фонди ерларида ўрмончиликни ривожлантиришни амалга ошириш, ўрмон фонди хисоби,табиий ва маданий ўрмонзорлар ҳисобини олиб бориш, ўрмонларни ҳолатини яхшилаш. Улардан оқилона фойдаланиш, ўрмонларнинг маҳсулдорлигинги ошириш,ёғоч захираларини кўпайтириш,ўрмонларда белгиланган тартибда кесиш ишларини олиб бориш, ўрмонларнинг санитар ҳолатини яхшилаш ҳамда ўрмон ерларининг мелиоратив ҳолатини яхшилаш каби ишларни амалга оширади. Шунингдек, режа асосида маданий ўрмонзорлар барпо қилади, мавжуд ўрмонзорларни ўзбошимчалик билан кесилишидан,ёнғин чиқишидан, зараркунандалардан ҳимоя қилади.

Ҳозирги кунда Бурчмулла давлат ўрмон хўжалигининг умумий ер майдони 355580,36 гектар бўлиб,13 та бўлимдан иборат.

Бугунга қадар, Бурчмулла давлат ўрмон хўжалиги томонидан “Ўрунғоч” давлат гидрологик табиат ёдгорлиги атрофини ободонлаштириш ҳамда кўкаламзорлаштириш мақсадида ўрмон хўжалигимиз ҳисобидан йирик ҳажмли манзарали дарахтлардан 16 дона қирим қарағайи, 10 дона клён кўчати экилди. “Ўрунғоч” давлат гидролагик табиат ёдгорлиги ҳудудига ташриф буюрадиган сайёҳатларга қулайлик яратиш ҳамда хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ҳудудга олиб борувчи 650 м узунликдаги суқмоқ йўллар янгидан қурилди. Ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилинган ҳолда кўл атрофлари чиқинди, тез ёнадиган буюмлардан тозаланди.

Мазкур ҳудудда хўжаликнинг ўрмон экиш ва қайта тиклаш соҳасида жорий йил баҳорги кўчат экиш даврида белгиланган режага кўра хўжаликнинг тоғли ҳудудларида 191 гектар майдонда ўрмон экиш ишларини олиб бориш режалаштирилиб, амалда жами 268,55 гектар майдонда ўрмон экиш ишлари олиб борилди. Жумладан;264,05гектар майдонда бодом уруғидан, 4,5 гектар майдонда грек ёнғоғи кўчатлари экилди.

Ўрмон экиш ишлари, кўчатлар етиштириш билан бир қаторда экологик муҳитни яхшилаш ва “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга оширишда фаол иштирок этишларини таъминлаш мақсадида бўлимлар ва ходимлар кесимида кўчат экиш ишлари олиб борилди.

Ўрмон хўжалиги томонидан ўтган йилларда экилган 152,6 гектар майдондаги ўрмон экинларида парваришлаш, тагини чопиш, юмшатиш ва суғориш ишлари,63 гектар майдонда ўрмон экинларини тўлдириш, 67,85 гектар майдонда, жорий йил учун ер тайёрлаш олиб борилиди. Суғориш тармоқларини таъмирлаш ишлари 44 гектар майдонда амалга оширилди.

Асаларичилик соҳасини бўйича хўжаликда 1 минг 750 та асалари оиласи мавжуд. Об-хавонинг қулай иссиқ кунларида жойларга олиб чиқиш режалаштирилган. Хўжаликда жами 2023 йил 1 апрель ҳолатига хўжаликда жами отлар сони 351 бошни ташкил қилиб, шундан биялар 76 бошни ташкил қилади. Чорвачиликни ривожлантириш юзасидан бир қанча ишлар олиб борилди. Хўжаликда мавжуд 381 бош она қўйлардан 01.04.2023 ҳолатига 332 бош қўзи олинди. 2023 йил 1 апрель ҳолатига хўжаликдаги майда шохли моллар сони 1122 бош, шундан она қўйлар 381 бошни ташкил қилади.

Дилрабо Бобоева Ўрмон хўжалиги агентлиги ахборот хизмати