Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

Ер шарида 2 миллиард гектарга яқин майдонлар турли даражада деградацияга дучор бўлган

Ер сайёрасининг 71 фоизини денгиз ва океанлар, 29 фоизини қуруқлик ташкил этса, шундан атиги 11 фоизида инсоният учун зарур бўлган озиқ-овқат маҳсулотларининг 90 фоизи етиштирилади.

Пойтахтда “Бутун жаҳон ер куни”га бағишлаб ташкил этилган “Марказий Осиёда ерлар деградациясига қарши курашиш: муаммолар ва ечимлар” мавзусидаги халқаро форумда қишлоқ хўжалиги ерларининг унумдорлигини сақлаш ва ошириш, деградацияга қарши курашиш, эрозия, шўрланиш, ботқоқланиш, чўлланиш жараёнларини олдини олиш масалалари глобал миқёсда ҳал этилиши лозим бўлган муаммолар хусусида сўз борди.

Мазкур тадбир Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт Дастури (UNDP), Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (FAO) ҳамда Ҳалқаро ҳамкорлик бўйича Германия жамияти (GIZ) ҳамкорлигида ташкил этилди. Форумда Марказий Осиё давлатлатлари, Россия, Германия, Туркия, Корея Республикаси ва бошқа қатор давлатлардан ташриф буюрган соҳа экспертлари, олимлар иштирок этди.

БМТнинг Атроф-муҳит дастури (UNEP) томонидан тайёрланган “Глобал экологик тараққиёт” ҳисоботида келтирилган маълумотларга кўра, ҳозирда ер шарида 2 миллиард гектарга яқин майдонлар турли даражада деградацияга дучор бўлган.

Тадбирда таъкидланишича, мамлакатимизда истиқболдаги стратегик вазифалар сифатида 2026 йилга қадар 1 миллион гектар экин ер майдонларида тупроқлардаги гумус миқдорини ошириш, шўрланган ерлар миқдорини 100 минг гектарга камайтириш, 1,7 млн гектар деградацияга учраган яйловларни қайта тиклаш, 26 минг гектар қишлоқ хўжалиги ерларида иҳотазорлар барпо қилиш белгилаб олинган. Деградацияга учраган 232,8 минг гектар ҳудудларда ўрмон барпо этиш ишлари ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда Орол денгизининг қуриган тубида 1,7 миллион гектар майдонда саксовул, черкез, қандим каби шўрга ва қурғоқчиликка чидамли ўсимликлардан иборат “яшил қопламалар” барпо этиш лойиҳалари амалга оширилмоқда.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томониданерлар деградациясига қарши курашиш, янги замонавий инновацион технологияларни соҳага жорий этиш, табиий ресурслардан илмий асосланган ҳолда оқилона ва самарали фойдаланишни ташқил қилиш бўйичахалқаро молия институтлари билан биргаликда умумий қиймати 50 миллион долларга яқин қарийб 15 та лойиҳалар амалиётга тадбиқ этилмоқда.

Халқаро анжуманда Ўзбекистон Республикаси Табиат ресурслари вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги агентлиги мутахассислари томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, ерни, айниқса ўрмон фонди ерларини асраб-авайлаб, келажак авлодларга бунданда кўпайтирган ҳолда қолдириш барчамизнинг асосий бурчидир. Бугунги кунда мавжуд ўрмон фонди ерларининг сақлаш, қайта тиклаш ва кўпайтириш, уларнинг эрозияга, шўрланишга, ботқоқланишга, чўлланишга ва таназзулга учрашининг олдини олиш дунё миқёсидаги энг катта муаммолардан бири бўлиб қолмоқда.

Чўл ҳудудларида ердан нотўғри фойдаланиш тупроқ структурасини бузиб қўм кўчишига олиб келади. Қолаверса кейинги йилларда содир бўлаетган қум чанг бўронларининг тез тез содир бўлиши ерлардан нотўғри фойдаланиш натижасидир. Ерни асраш билан биз экологик муҳитни яхшилашга, чўлланишни олдини олиш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан 2019-2022 йиллар давомида Орол денгизининг қуриган тубида 1 млн 624 минг гектар майдонда ўрмонлаштириш ишлари бажарилди. Бу билан чўлланишга учраган ерлар ўрмонлаштирилди ҳамда маҳсулдор яйловзорларга айлантирилди.

Ўрмончилар томонидан амалга оширилган иккинчи катта тадбир бу “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга оширилиши бўлди. Ушбу лойиҳа доирасида шу йил баҳорда республика бўйича 125 млн туп атрофида кўчатлар ўтказилди. Бу билан очиқ бўш ётган ер майдонлари кўкаламзорлаштирилган ҳудудларга айлантирилади. Келгусида бу борадаги ишлар давом эттирилади. Бундан ташқари ўрмон фонди ерларидаги мавжуд фойдаланишга яроқсиз бўлиб қолган ташлоқ ерлар режа асосида ўзлаштирилиб келинмоқда. 2022 йилда 7000 гектар атрофидаги ерлар ўзлаштириб, фойдаланишга яроқли ҳолга келтирилди. Ўзлаштирилган майдонларда асосан тупроқ ва иқлим шароитларига мос дарахт ва буталар кўчатлари экилиб ўрмонлаштирилди. Ўрмон хўжаликлари олдида ерларни асрашни самарали ташкил этиш учун кўчат захирасини яратишдек – муҳим вазифа турибди. Бунинг учун йилдан йилга кўчат етиштириш хажмлари кўпайтириб борилмоқда.

Ўтган 2020 йилда 87 млн донадан етиштирилган булса, 2022 йилда 113 млн тупдан ортиқ ниҳол ва кўчатлар етиштирилди. Келгусида кўчат етиштириш ҳажмини яна икки баробарга кўпайтириш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Ҳозирги кунда республикамизда ўрмонзорлар майдони 3,3 млн гектар яъни 7,2 % ни ташкил этаетган бўлса 2030 йилга бориб уларнинг майдонини икки баробарга кўпайтириб 15 % га етказиш кўзда тутилган. Ҳудди шунингдек шаҳар ва аҳоли яшаш масканларидаги кўкаламзорлаштирилган ҳудудлар ҳозирги кундаги 8 % дан 2030 йилда 30 % га етказиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Дилрабо Бобоева Ўрмон хўжалиги агентлиги ахборот хизмати

Муносабат

Муносабат

Мажбурий меҳнатга йўл қўйилмайди Мажбурий меҳнатга йўл қўйилмаслиги миллий қонунчилик билан тартибга...