Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

Муносабат

Зарафшон арчалари нега  ноқонуний кесиб ташланди?

Ижтимоий тармоқларда  Бойсун давлат ўрмон хўжалиги “Кенгдала” ўрмон бўлимига қарашли тоғли ҳудудлардаги Зарафшон арчаларининг ноқонуний кесиб ташланганлиги юзасидан тарқалган хабарлар кўплаб эътирозларга сабаб бўлди.

Мурожаатда қайд этилган ҳолат 2023 йилнинг 23 апрель куни Сурхондарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси, Сурхондарё вилояти бўйича Миллий гвардия бошқармаси ва Бойсун давлат ўрмон хўжалиги масъул ходимлари иштирокида ўрганиб чиқилди.

Ўрганиш давомида қуйидаги ҳолатлар аниқланди:

“Кенгдала” ўрмон бўлимининг 2-айланма 6 квартали “Туя” массивида танасининг диаметри 16 см бўлган соғлом ўсаётган, ҳеч қандай касаллик аломатлари мавжуд бўлмаган 2 туп Зарафшон арчаси таг қисмидан ноқонуний кесилганлиги;

ўрмон бўлимининг 3-айланма 8-кварталида 3 туп Зарафшон арчасининг ён шохларига шикаст етказилганлии;

хўжаликнинг 3-айланма 8а-квартали ҳудудида эса танасининг диаметри 20 см бўлган 1 туп Зарафшон арчаси таг қисмидан ноқонуний кесилганлиги.

Шунингдек, ўрмон ҳудудларида чорва моллари мавжудлиги, уларнинг боқилиши билан боғлиқ ҳолатлар ўз тасдиғини топмади.

Юқорида қайд этилган ҳолатлардан келиб чиқиб, “Кенгдала” ўрмон бўлими ҳудудларида “Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 37-моддаси ҳамда бошқа тегишли моддалари талаби бузилган деб топилиб, ушбу ҳудудларга жавобгар шахсларга (ўрмон бўлими ходимларига) нисбатан  Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 79-моддаси 1-қисми билан жавобгарлик белгиланди.

Қўлланилган маъмурий жарима ва ўсимлик дунёсига етказилган зарарни ундириш чоралари кўрилмоқда. Бойсун давлат ўрмон хўжалиги ходимлари огоҳлантирилиб, келгусида бундай камчиликларга йўл қўймасликлари ва бошқа масалалар юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди.