Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

Муносабат

Ходимлар дам олиш кунлари ишга жалб этилмаган!

Маълумки, давлат раҳбарининг тегишли Фармонига кўра, Рамазон ҳайити муносабати билан барча ходимлар кетма-кет 3 кун — 22−24 апрель саналарида дам олиши мумкинлиги белгилаб қўйилган эди.

Ўзбекистон Республикаси Табиат ресурслари вазирлигига Қашқадарё вилояти, Китоб тумани Ўрмон хўжалиги раҳбарияти ходимларини жорий йил 24 апрель куни тўлиқ ишга жалб қилиниши тўғрисида ( https://t.me/Kusherbayevga_murojaat/1877 ) мурожаат келиб тушди.

Мазкур мурожаат юзасидан ўрганишлар олиб борилди.

Ўрганишлар натижасида Китоб давлат Ўрмон хўжалигининг барча ишчи-ходимлари белгиланган дам олиш кунлари ишга жалб этилмаганлиги аниқлаштирилди.

Ушбу масалага ойдинлик киритилгач, Китоб давлат Ўрмон хўжалигида ишламайдиган фуқаро Ш. Сулаймоновнинг билдирган эътирози асоссиз эканлиги маълум бўлди. Хўжаликнинг барча мутахассислари ва ишчи-ходимлари 2023 йил 24 апрель куни яъни дам олиш куни ишга жалб этилмаганлигини шахсий имзолари орқали тасдиқлаб берган.