Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

Бойчечак баҳор даракчиларидан биридир!

БОЙЧЕЧАК пиёздошлар оиласига мансуб кўп йиллик ўт ҳисобланиб, бўйи 7—20 смдан иборат бўлади. Бойчечакнинг илдизи бўғзи барги битта, ипсимон, яшил, туксиз, узунлиги ўсимликнинг бўйига тенг келади. Поя барглари навбат билан жойлашган. Тугунчаси 3 уяли. Кўсакчаси бандчали, гулқўрғондан 1,5 баравар қисқа.

Мутахассисларнинг сўзларига кўра, бойчечаклар табиатан салқин, ўрмон баргларини тўккан ва қуёш нурини энг юқори даражада оладиган вақтларда гуллайди. Бу ўсимлик мамлакатимизда ҳам феврал, март ойларида гуллаб, мева беради. Кўпроқ, чўл ва адирларда, тошлоқли, тупроқли ерларда ўсади.

Бойчечак қадимдан кўкламнинг даракчиси сифатида қарши олинган. Аҳоли орасида “Бойчечак” маросимлари ташкил этилган. Баъзи бир қўшиқлар, маросимларнинг илдизлари ҳозирги кунларда ҳам деярли барча вилоятларда, айримларида маросим шаклида, баъзиларида эса фақат қўшиқ шаклида сақланиб қолган.

Пресс-релиз

Пресс-релиз

Тошкент шаҳри атрофида жами 441 гектармайдонда “яшил белбоғ”лар барпо этилади Бугунги кунда бутун дунёда иқлим...