Бугунги кунга қадар Ўрмон фондининг фойдаланилмаётган 1.7 минг гектар ер майдонлари ўзлаштирилиб, оборотга киритилди. Ўрмон фондининг чўл ҳудудларида, яъни Орол денгизининг суви қуриган туби ва Оролбўйи минтақасида бугунги кунгача жами 163,6 минг гектар, шундан Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманида 98 минг гектар, Бухоро вилоятида 40 минг гектар, Навоий вилоятида 15 минг гектар ва Хоразм вилоятида 10,6 минг гектар майдонда “яшил қопламалар” барпо этилди. Суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерлари дала четларида 1000 гектар майдонда иҳота дарахтзорлари барпо этилди.
Қайд этиш лозимки, ушбу тадбирлар учун жами 856 тонна чўл ўсимликларининг уруғлари жамғарилди. Ўрмон хўжаликлари томонидан иқлим шароитга мос дарахт ва буталар турларидан 200 гектар майдонда ниҳолхона ва кўчатхоналар ташкил этилди. 1 минг гектар майдонда доривор ва озиқ-овқатбоп ўсимликларнинг маданий плантациялари барпо этилди.
Республика ҳудудларини, жумладан Орол денгизининг суви қуриган тубида экологик вазиятни яхшилашга қаратилган тадбирлар жорий йилда ҳам изчиллик билан давом эттирилмоқда. Хусусан, 2023 йилда Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманида 127 минг гектар майдонда, шундан 106минг гектар уруғдан ва 4 минг гектар кўчатдан “яшил қопламалар” барпо этилди. Ўрмон хўжаликлари ва маҳаллий аҳоли томонидан жами 541тонна, шундан 447 тонна саксовул, 7,2 тонна қандим, 84 тонна қорабуроқ каби чўл ўсимликларининг ва 2,7 тонна яйлов ўсимликларининг уруғлари жамғарилди. Ушбу жамғарилган уруғларнинг 269 тоннаси аҳоли томонидан жамғарилиб, топширилган.
Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ва маҳаллий ҳокимликлар билан биргаликда аҳолининг ёш қатлами (1 минг нафардан ортиқ ёшлар) иштирокида маҳаллалар ва ижтимоий ташкилотлар ҳудудларида 195 минг дона манзарали ва мевали кўчатлар экилди.
Ўтган йиллар давомида соҳага тегишли бир қанча тадбирлар ташкил этилди. Ўрмон хўжаликларидан келган ёшлар учун “Ўрмон хўжалиги тажрибаси” мавзусида амалий семинарлар ўтказилди. Унда хўжаликларда ташкил этилган кўчатхона, иссиқхона, паррандачилик, чорвачилик, асаларичилик ҳақида мутасаддилар, ишчи-ходимларга тўлиқ маълумот бериб, ўз тажрибаларини гапириб беришди.
Ёшлар ўртасида китобхонлик маданиятини оширишга қаратилган «Мен ўқиган бадиий асар» номли китобхонлик кечалари, «Ёшлар – Янги Ўзбекистон бунёдкорлари» номли раҳбар ва ёшлар учрашувлари, Миллий маънавиятимизга таҳдид солувчи иллатларнинг олдини олишга қаратилган «Диққат, огоҳ бўлинг: вайронкор ғоялар ва бузғунчи мафкуралар» номли профилактик тадбирлар, соҳа ёшлари учун ҳудудлардаги «Табаррук зиёрат» туристик лойиҳаси доирасида саёҳатлар, «Санъатнинг сеҳрли кучи» лойиҳаси доирасида тизим ходимларини театр, кино, музей, концерт томошалар тадбирлари ташкил этилди.
“Манзилли режа” бўйича Қўмита томонидан 2021 йилда банд бўлмаган аҳоли бандлигини таъминлаш ва иш ўринларини яратиш бўйича 6433 нафар режа олинган бўлиб, 9472 (ёшлар 3694, хотин-қизлар 1989) нафар ишсиз аҳоли бандлиги таъминланди.
Келгусида узликсиз ўқув жараёнини ва ягона таълим тизимини яратиш, шу жумладан яхлит электрон ўқув билимлар муҳитини яратиш борасида информацион коммуникация технологиялардан кенг фойдаланиш режалаштирилган.
Ўрмон мутахассисларини тизимли малакасини ошириш ва қайта ўқитиш тизимин ривожлантириш, ўрмон соҳаси мутахассисларнинг квалификацион даражаларини белгилаш ва сертификатлаш механизмларини жорий этиш, ўрта ва олий даргоҳларни ўрмон соҳаси тегишли ўқув дарсликлар ва методологик қўлланмалар билан узликсиз таъминотини яхшилаш, ўқитувчиларнинг малакасини ошириш каби вазифалар белгилаб берилган.