Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

Она табиатга эътиборсиз бўлманг!

Инсоният ҳаётини ер, сув, табиат ва ундаги ўсимлик ва ҳайвонот дунёсидан айро ҳолда тасаввур этиш мумкин эмас. Она табиат шунчалар меҳрибонки, артофимизни ўраб турган бутун борлиқ тириклик манбаигина бўлиб қолмай, бизга гўзаллик, яшаш ва ҳузурланиш завқини ҳам беради.

Ўрмонлар бизга тоза ҳаво, мусаффо ҳаёт бахшида этади. Аммо статистик маълумотларга кўра, 99 фоиз ҳолатларда бевосита инсоният туфайли, қолган 1 фоиз ҳолатда табиий офатлар сабабли ўрмонларда ўрмон ёнғинининг келиб чиқиши қайд қилинган.

Айнан табиатга, яшилликка бўлган муносабати туфайли бугун инсоният кўплаб умумбашарий муаммоларга дуч келмоқда.

Айнан мамлакатимизда ҳам иқлим кескин ва тез қуруқлашиб бормоқда. Кузда ёмғир, қишда эса қор ёғиши сезиларли даражада камайган. Ёз ойларида аномал иссиқ кузатилмоқда. Йил давомида юртимиз ҳудудига кириб келадиган совуқ ҳаво оқими икки баробаргача қисқарди. Буларнинг барчаси глобал иқлим ўзгаришлари билан боғлиқ.

Давлатимиз раҳбари бежизга “Шунча йилларда “қоғозда” экилган дарахтларни ҳисобласа, Ўзбекистонда бўш жой қолмаслиги керак эди. Тизим, қаров бўлмагани учун экилганининг ҳам кўпи қуриб кетди. Бугунги ва келгусидаги экологик вазиятни инобатга олиб, дарахт экишни давлат сиёсати даражасига кўтаряпмиз. Шунинг учун бу умуммиллий лойиҳани пухта тайёргарлик билан, пули, эгаси, суғориш тизими билан амалга ошириш керак”, дея қайд этмаган.

Республикамиз миқёсида дарахтзорларни кўпайтиришга қаратилган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси татбиқ этилмоқда.

Унутмайлик, ўрмонлар – юрт бойлигидир. Табиатнинг шифобахш неъматларини асраб-авайлаш, ўрмон хўжалигини ривожлантириш фаровонлик ошишига, янги иш ўринлари кўпайишига кенг йўл очади. Зеро, бой заминнинг халқи ҳам бой бўлиши керак. Яшилликни асраб авлодларга етказиш учун эса ҳар биримиз масъулмиз!

Ўрмон хўжалиги агентлиги ахборот хизмати

Муносабат

Муносабат

Мажбурий меҳнатга йўл қўйилмайди Мажбурий меҳнатга йўл қўйилмаслиги миллий қонунчилик билан тартибга...