Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

Ўрмон хўжалиги экинлари уруғларининг сифатини аниқлашнинг ўз усуллари мавжуд

Маълумки, давлатимиз раҳбарлигида 2021 йил 24 августь куни экологик ҳолатни яхшилаш, дарахтлар муҳофазасини самарали ташкил этиш ва яшил ҳудудларни кенгайтириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилишида, Тошкент шаҳрининг ҳар бир туманида биттадан сайилгоҳ, кўп қаватли уйлар жойлашган маҳаллаларнинг ҳар бирида яшил ҳудудлар ташкил қилиш зарурлиги қайд этилди. Шунингдек, 60 километр каналлар бўйи, 250 километр пиёдалар йўлаклари атрофига манзарали дарахтлар экиш кераклиги таъкидланган.

Кўкаламзорлаштириш сифатини ошириш учун ҳамда чўл ўрмончилигини ривожлантиришда сифатли ва таннархи арзон, маҳаллий шароитларга мослашувчан, кўркам, хушманзара гуллайдиган, эстетик завқ берадиган стандарт талабларга жавоб берадиган манзарали дарахт кўчатларини кўпайтириш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар ташкил этилган.

Хоразм давлат ўрмон хўжалиги раҳбарлари, Ўрмончилик илмий тадқиқот институти олимлари ва ходимлари билан биргаликда “Ўрмон фонди ер майдонларида дарахт ва буталарнинг селекцион уруғчилик базасини яратиш ҳамда сифатли уруғ олиш мақсадида дарахт ва буталар уруғларининг оналик плантацияларини ташкил этиш”борасида семинар ташкил этилди.

Семинар давомида мутахассислар томонидан уруғлардан намуна олиш, 1000 дона уруғ оғирлигини ҳамда уруғ намлигини аниқлаш, уруғларнинг тозалиги (касаллик, зараркунанда ва бегона ўтлар)ни аниқлаш ва уруғларнинг унувчанлиги ва ўсиш қувватини аниқлаш каби масалалар юзасидан тегишли тавсиялар ўртага ташланди.

Қайд этиш лозимки, мамлакатимизда кейинги пайтларда шаҳар, қишлоқ ва ишлаб чиқариш корхоналари, ижтимоий соҳа объектларини ободонлаштиришга, кўкаламзорлаштириш билан биргаликда Оролнинг қуриган тубини чўл ўрмон ўсимликлари экилишига катта эътибор қаратилмоқда.

Тегишли қонунчиликка кўра, 2022-2026 йилларда ҳар йили Орол денгизининг қуриган туби ва оролбўйи ҳудудларида 200 минг гектардан яшил қопламалар чўл ўрмонзорларини барпо этиш масалалари белгилаб қўйилган.

Семинар давомида иштирокчиларга соҳа мутасаддилари томонидан чўл ўсимликлари, ўрмон барпо қилишда фойдаланиладиган ўрмон ва манзарали ўсимликлар, манзарали буталар ва маданий мевали дарахтларнинг уруғларига қўйиладиган талаблар, ўрмон хўжалигида фойдаланиладиган уруғларнинг сифати, тозалиги, унувчанлиги ҳамда таҳлилдан ўтган уруғларнинг сифатлилик хужжатларини юритиш бўйича маълумотлар тақдим этилди.

Муносабат

Муносабат

Мажбурий меҳнатга йўл қўйилмайди Мажбурий меҳнатга йўл қўйилмаслиги миллий қонунчилик билан тартибга...