Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

Орол денгизи қуриши нафақат минтақа, балки глобал даражадаги экологик офат марказига айланди

Маълумки, Орол денгизи ва Оролбўйи ҳудуди маъмурий жиҳатдан Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳудудида жойлашган бўлиб, Амударё ва Сирдарёнинг қуйи қисми ҳамда денгиз атрофидаги ҳудудларни, шунингдек, денгиз сатҳининг пасайиши натижасида унинг шимоли-шарқий ва жанубий қисмида вужудга келган Орол чўлини ўз ичига олади.

Охирги йилларда Орол денгизининг суви қуриган ҳудудида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, маҳаллий ҳокимликлар билан биргаликда глобал экологик муаммонинг олдини олиш ва аҳолининг ижтимоий-иқтисодий яшаш тарзини яхшилашга қаратилган кенг кўламли чора-тадбирлари олиб борилди.

Мамлактимизда белгиланган қонунчиликка кўра, экологик ҳолатни яхшилаш, Орол денгизининг суви қуриган туби ва Оролбўйи минтақасидан кўтарилаётган қум, туз ва чанг заррачаларининг салбий таъсирини камайтириш, ушбу ҳудудларда чўл ўсимликларидан “яшил қопламалар” — барпо этиш ишларини изчиллик билан давом эттириш ҳамда глобал иқлим ўзгаришларининг салбий таъсирини янада юмшатиш мақсадида барча чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, ўтган 2022 йилда 107 минг гектар майдонда саксовул ва бошқа чўл ўсимликларидан “яшил қопламалар” барпо этилди. Жами 590,3 тонна, шундан 391 тонна маҳаллий аҳоли томонидан чўл ўсимликларининг уруғлари жамғарилди, 100 гектар саксовул ва бошқа чўл ўсимликларидан ниҳолхоналар ташкил этилди ҳамда 635 нафар ишчи-ходимлар, 250 дона юқори унумли тракторлар ва 2 дона кичик авиация (АН-2) жалб этилди.

Шунингдек, ушбу барпо этилган “яшил қопламалар” соҳа олимлари доимий мониторинг қилиниб, чўл ўсимликларининг кўкариши бўйича яхши натижаларга эришилмоқда.

2023 йил баҳор мавсумининг ўзида 125 минг гектар майдонда “яшил қопламалар” барпо этилди. Бунинг учун, 541 тонна чўл ўсимликларининг уруғлари жамғарилди. Ушбу ўрмон-мелиоратив тадбирларини амалга ошириш учун ихтиёрий равишда 500 нафар ишчи-ходимлар, 200 дона юқори унумли трактор ва механизмлар, 2 дона кичик авиация (АН-2 амалётлари) ва 2 дона дельтаплан жалб этилган. Бу борада етарли тажрибага эга бўлган Ўзбекистонга дунё ҳамжамияти қизиқмоқда.

Хусусан, 40 дан ортиқ хорижий давлатларнинг элчилари Оролбўйи ҳудудлари билан танишиш мақсадида Мўйноқга келди. Уларни Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раиси Аманбай Ўринбоев кутиб олди. Ўрмон хўжалигининг вакиллари Ғ.Қурбонов ва З.Навицкий томонидан Мўйноқ туманининг чўл ҳудудларида амалга оширилган ўрмонлаштириш ишлари, чўл ўсимликларининг биологияси ва бошқалар тўғрисида сўзлаб ва жойида кўрсатиб берилди.

Қайд этилишича, ўтган йиллар давомида Орол денгизи майдони 1960 йилгача 6,6 миллион гектарни ташкил этган. Айни пайтда, 5,5 миллион гектар майдонни қурғоқчилик эгаллаб, Оролқум саҳроси пайдо бўлди. Денгиз қуриши ва шўрланишнинг тезлашуви оқибатида сўнгги йилларда 50 минг гектарга яқин экин майдони қишлоқ хўжалигида фойдаланишга яроқсиз бўлиб қолди.

Бу ҳолат бугунги кунда нафақат Марказий Осиё минтақасининг, балки бутун дунё халқларининг ҳам муаммосига айланди. Шу боис ҳамжиҳатликда экинзорлар учун сув ресурсларидан унумли фойдаланиш технологияларини ишлаб чиқиш зарур, акс ҳолда, ушбу жараён давом этаверади. Тўғри, экология таъсирини юмшатиш борасида юртимизда кўплаб ижобий ишлар амалга оширилмоқда. Қурғоқчилик эгаллаган жойларга уруғ сепиш, ниҳол ўтқазиш орқали саксовуллар ва табиий черкез, эфедра (қизилча) ўсимликлари кўпайиб бормоқда.

Муносабат

Муносабат

Мажбурий меҳнатга йўл қўйилмайди Мажбурий меҳнатга йўл қўйилмаслиги миллий қонунчилик билан тартибга...