Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

Фейкларга қарши курашиш ахборот хизматлари фаолиятининг самарадорлигини янада оширишга хизмат қилади

Сўнгги кунларда “фейк”, “fake news” сўзларига тез-тез дуч келамиз. Мутахассисларнинг сўзларига кўра, термин сифатида улар яқин ўтмишда истеъмолга киритилган бўлса ҳам, ёлғон ахборот тарқатиш тарихи анча узоққа бориб тақалади. Фейкларга қарши курашиш муҳим. Чунки улар барқарорлик ва хавфсизликка ҳақиқий таҳдид кўрсата олиши фактлар билан исботланган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли топшириғига мувофиқ, жорий йилнинг 4-6 апрель кунлари 2 гуруҳга бўлинган ҳолда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг тадбирлар залида (Навоий кўчаси, 30-уй, 4-к
қават) «Ахборот хизматлари фаолиятининг самарадорлигини янада оширишга қаратилган, инқирозли коммуникация, дезинформация ва фейк хабарларга қарши курашиш, қисқа ва узоқ муддатли стратегияларни ишлаб чиқиш ҳамда уларни амалга ошириш» мавзусида Америка Қўшма Штатларидан келган машхур эксперт Боб Дженсен иштирокида Ахборот хизмати раҳбарлари учун семинар- тренинг ташкил қилинди.

Мазкур семинар-тренингда Ахборот хизмати раҳбари- матбуот котибларининг шахсан иштироки таъминланди.