Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

“Карера куни” меҳнат ярмаркаси тадбири ташкил этилди

Мамлакатимизда ёшларнинг олий таълим билан қамраб олинишини янада кенгайтириш ва шу асосда битирувчилар бандлигини таъминлаш бўйича қатор тизимли ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

2022/2023 ўқув йилида университет битирувчиларини ишга тақсимлаш тадбирларини самарали ташкил этиш юзасидан бакалавриат таълим йўналишлари ҳамда магистратура мутахассисликлари битирувчиларини ишга тақсимлаш тадбирларини самарали ташкил этиш мақсадида Тошкент давлат аграр университетида “Карера куни” меҳнат ярмаркаси тадбири ташкил этилди.

“Карера куни” меҳнат ярмаркасида Ўрмон хўжалиги агентлиги масъуллари “Манзарали гуллар ва дарахтлар” фаолиятини акс эттирувчи кўргазмали материаллар (баннер ва буклетлар) ҳамда бўш вакант иш ўринлари ҳақидаги маълумотлар билан иштирок этди.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, ОТМларда таълим жараёни 70 фоиз амалиётга ўтиши мақсадга мувофиқдир. Ишлашга эҳтиёжи бор талабаларга ёрдам бериб, уларнинг бандлигини таъминлаш эса бугуннинг долзарб вазифасидир.

Дилрабо Бобоева Ўрмон хўжалиги агентлиги ахборот хизмати