Бугунги кунда чиқинди муаммоси нафақат Ўзбекистонни балки бутун дунё аҳлини ташвишга солмоқда.
Таҳлилларга кўра, сўнги йилларда маиший ва саноат чиқиндилари йилдан-йилга кўпайиб боряпти. Айниқса, ХХI асрда маиший чиқиндилар ҳажмининг ўсиши экологик барқарорликка жуда катта салбий таъсирини кўрсата бошлади.
Табиат ресурслари вазирлиги ташаббуси билан “International Day of Zero Waste” (“Халқаро чиқиндисиз кун”) муносабати билан бугун ҳудудларни тозалаш акцияси ўтказилди.
Қайд этиш лозимки, Туркия Республикаси ўтган йили 105 та давлаллар билан биргаликда бутунжаҳон чиқиндисиз кунини белгилаш ҳақидаги резолюсияни қабул қилиш ташаббусини илгари сурди ва Бирлашган Миллаллар Ташкилоли Бош Ассамблеяси 2022-йил 14-декабрдаги 77-сессиясида 30-мартни ҳар йили нишонланадиган “International Day of Zero Waste”» («Халқаро чиқиндисиз кун «) деб эълон қилиш тўғрисида резолюция қабул қилди. Мазкур акция республиканинг барча ҳудудларида ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, жумладан Тошкент шаҳридаги Истиқлол ва Махтумқули кўчалари кесишмасидаги истироҳат боғида (“Ўзбекистон” меҳмонхонасининг орқа томони) ҳудуди чиқиндиларни саралаб йиғиш “Plogging” тадбири амалга оширилади.
Ушбу кун муносабати билан мамлакатимизда ташкил этилаётган тадбирлар Табиат ресурслари вазирлигининг барча бошқарма ва бўлимлари, Ўрмон хўжалиги агентлиги, Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти, Доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш Илмий-ишлаб чиқариш маркази, Гидрометеорология хизмати агентлиги, Атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ихтисослаштирилган аналитик назорат маркази, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш илмий-тадқиқот институти, “Эко-энергия” илмий татбиқ этиш маркази, Атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида фаолият кўрсатаётган ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази, Давлат экологик экспертизаси маркази, Экологик ахборот, ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва мултимедиа маркази, Санитар тозалаш хизматларини ташкил этиш республика маркази, Бинолардан фойдаланиш ва капитал қурилиш дирекцияси каби ташкилотлар ҳамкорлигида амалга оширилади.
Маълумот ўрнида таъкидлаш лозимки, “International Day of Zero Waste” куни барқарор истеъмол ва ишлаб чиқариш моделларини тарғиб қилиш, жамиятнинг айланага ўтишини қўллаб-қувватлаш ва нол чиқинди ташаббуслари 2030 Барқарор ривожланиш кун тартибини илгари суришга қандай ҳисса қўшиши ҳақида хабардорликни оширишга қаратилган. Чиқиндилар сектори иқлим ўзгариши, биологик хилма-хиллик ва табиатнинг йўқолиши ва ифлосланишнинг уч карра сайёравий инқирозига катта ҳисса қўшади. Инсоният ҳар йили тахминан 2,24 миллиард тонна қаттиқ маиший чиқиндиларни ҳосил қилади, шундан атиги 55 фоизи назорат қилинадиган объэктларда бошқарилади. Ҳар йили тахминан 931 миллион тонна озиқ-овқат йўқолади ёки исроф қилинади ва 14 миллион тоннагача пластик чиқиндилар сув экотизимларига киради.
Чиқиндисиз ташаббуслар чиқиндиларни тўғри бошқаришга ёрдам беради, чиқиндиларни минималлаштириш ва олдини олади, уч карра сайёра инқирозини ҳал қилишга, атроф-муҳитни муҳофаза қилишга, озиқ-овқат хавфсизлигини оширишга ва инсон саломатлиги ва фаровонлигини яхшилашга ёрдам беради.
Бутун дуёнинг энг оғриқли глобал муаммоларидан бирига айланган чиқиндилар масаласи мамлакатимизда экология ва атроф муҳит муҳофазасига оид стратегиянинг муҳим йўналиши ҳисобланади. Чиқиндисиз ҳаётга эришиш ҳаммамизнинг, ҳар биримизнинг ўз қўлимизда!
Дилрабо Бобоева



