Дунё бўйича аҳоли турмуш даражасини янада яхшилаш, аҳоли яшаш жойларининг экологик тозалилиги ва манзаралилигини ошириш, тез тикланувчи ва арзон табиий-ўрмон ресурслари ҳажмини тубдан ошириш жамиятни барқарор ривожлантиришнинг муҳим масалаларидан бири бўлиб, ҳозирги кунда ер юзининг -31% ўрмон ҳудудлари ҳисобланади. Дунё ўрмон ҳудудларнинг 50 % 5 та гигант давлатларга, жумладан Канада, АҚШ, Россия, Бразилия ва Хитойга тегишли.
Маълумотларга кўра, сўнгги 25 йилда 129 млн. га ўрмонлар қисқарган. 2010-2015 йилларда 5 йилда 7,6 млн.га ўрмон йўқотилди ва 4,3 млн. га қайта тикланган.
Республикамиз бўйича Ўрмон фонди ерлари майдони 12 милион гектардан ошиқ майдонни ташкил этса, шунинг 10 % қисми (1,2 млн) уруғ териб олинадиган махсус уруғчилик плантацияси бўлиши керак. Бугунги кунда республикамиз ўрмон фондида махсус бўлмаган Мавжуд доимий ўрмон уруғчилиги участкалари уруғ териб олинади.
Жорий йилнинг 23-март куни Ўрмон хўжалиги агентлигининг ташаббуси билан ҳудудларда уруғ таёрлаш ва уруғ териладиган оналик плантацияларини ташкил этиш бўйича семинарлар ташкил этиш топшириғи берилди.
Энг катта ўрмонларни йўқотиш тропик давлатларда Жанубий Америка ва Африка қитъаларида кузатилган, аммо охирги 5 йилда ушбу ҳудудларда ўрмонлар қисқариш даражаси кескин камайган.
Соҳа мутасаддиларининг сўзларига кўра, ўрмон ресусрларининг камайиб кетиш сабаблари ўрганиб чиқилган ва таҳлил қилинган. Ўрганишларга асосан, табиий – иқлим кескин ўзгариши, турли эрозиялар, ер кучиши, сув босиши, қурғоқчилик, табиий ёнғинлар, касалликлар тарқалиши, ҳайвонлар ва ҳашоратлар томонидан пайхон қилиниши ва ҳ.қ, антропоген- ўрмон ёнғинлари, дарахт кесиш, қишлоқ хўжалиги экинларини экиш мақсадида ерларни ўзлаштириш , хўжалик фаолияти – ер юзида аҳолининг сони ошиб бориши, ёғоч тайёрлаш миқдори кескин ошиши аниқланган.
Мамлакатимизда ўрмонларни асраш, яшиллик оламини кенгайтириш бўйича бир қатор чора-тадбирлар белгилаб олинган. Ҳар бир ўрмон хўжалигида ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институтининг олимлари билан ҳамкорлик йўлга қўйилган. Шулардан келиб чиқиб олимлар томонидан илмий тадқиқотлар асосидаги тавсияларга асосан ўрмон хўжаликларида кўчатхоналарни ташкил этиш режалаштирилган.
Ёш докторонтларга илмий тадқиқот ишларини ўтқизишга шароитлар яратиб берилган.Шу билан биргаликда янги интродукция қилинган манзарали ва ўрмон дарахтларини етиштириш усуллари бўйича илмий тадқиқотлар ўтказиш режалаштирилган.
Бугун Қашқадарё вилояти Яккабоғ ихтисослаштирилган давлат ўрмон хўжаликлари раҳбарлари билан биргаликда ўрмон фонди ер майдонларида дарахт ва буталарнинг селекцион уруғчилик базасини яратиш ҳамда сифатли уруғ олиш мақсадида дарахт ва буталар уруғларининг оналик плантацияларини ташкил этиш борасида семинар ташкил этилди.
Ташкил этилаётган оналик плантацияларда экиладиган дарахтлар ва буталарнинг кўчатлари генетик жиҳатдан тозалиги ҳамда софлиги бўйича соҳа олимларининг тавсияларини инобатга олиниб,
ўз муддатларида уруғлик етиштириш учун фойдаланиладиган майдонларнинг даврий апробациядан ўтказилишини таъминланиши кераклиги айтиб ўтилди.
Семинар давомида ҳудудда ташкил этилган ишлар ўрганилди, тегишли кўрсатмалар берилди.

