Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида амалий семинар ташкил этилди

Маълумки, ҳозирги кунда мамлакатимизнинг барча ҳудудларида давлатимиз раҳбари ташаббуслари билан бошланган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси амалга оширилмоқда.
Лойиҳа доирасида ҳар йили 200 миллион туп дарахт ва бута кўчатларини экиш, шу орқали экологик муҳитни яхшилаш, ҳудудларнинг яшиллик даражасини ошириш режалаштирилган.
Амалиётга тўла татбиқ этилаётган мазкур лойиҳа доирасида халқимиз бирлашиб, бу хайрли ва эзгу ташаббусга ўз ҳиссасини қўшишга киришди. Юртимизнинг ҳар бир гўшасида миллионлаб дарахт ниҳоллари ерга қадалди.
Бугунги кунда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш ишларида барча корхона, ташкилотлар, маҳаллалар, таълим муассасалари, ёшлар, умуман, кенг жамоатчилик вакиллари фаол иштирок этмоқда.
Жорий йилнинг 28 март санасида “Замин” ҳалқаро жамоат фонди, Табиат ресурслари вазирлиги, Ўрмон хўжалиги агентлиги, ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимияти масъулларининг ташаббуслари билан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш ишларини тизимли ва сифатли ташкил этиш мақсадида амалий семинар ташкил этилди.
Семинарда Тошкент шаҳри туманларининг ободонлаштириш бошқармалари ҳодимлари, карантин хизмати ходимлари ҳамда кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш йўналишларида фаолият юритувчи ишчи ходимлар иштирок этдилар.
Семинар давомида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар, йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш юзасидан маълумотлар тақдим этилди.
Шунингдек, соҳа мутахассислари дарахт ва бута кўчатларини белгиланган талаблар асосида экилишини ташкиллаштириш, дарахтларнинг касаллик ва зараркунандаларга қарши кураш ишларини самарали тарзда ташкил этиш юзасидан ўз тавсиялари билан ўртоқлашди.
Амалий семинар якунида мавзу юзасидан савол ва таклифлар муҳокама қилинди.

Биз зўравонликка қаршимиз!

Биз зўравонликка қаршимиз!

Аёл ожиза, бироқ кучли, аёл заифа, аммо иродали! Унинг иродаси олдида лозим бўлса буюклар бош эгади. Азалдан эркаклар...