Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

Тароватинг ўзгача Наврўз!

Баҳорнинг энг нуфузли байрамларидан бири Наврўз! Бу байрамнинг шукуҳиэса йилдан-йилга тобора ошиб бормоқда.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) нинг Ўзбекистондаги ваколатхонасида Наврўз байрами ва Халқаро ўрмонлар кунига бағишланган тантанали тадбир ташкил этилди.

Маълумки, Наврўз 2009 йилда инсониятнинг номоддий маданий мероси рўйхатига киритилган. 2010 йилда БМТ Бош Ассамблеяси 21 мартни «Халқаро Наврўз куни» деб эълон қилиб, ушбу байрамни нишонлаётган аъзо давлатларнинг у билан боғлиқ маданият ва анъаналарни сақлаш ва ривожлантириш борасидаги саъй-ҳаракатларини қутлади.

БМТ Бош Ассамблеясининг резолюцияси аъзо давлатларни Наврўз ҳақида хабардорликни оширишга ва ҳар йили баҳорги тенгкунликни нишонлаш учун тадбирлар ташкил этишга чақиради. Наврўз ФАО учун алоҳида аҳамиятга эга, чунки бу қадимий байрам қишлоқ хўжалиги мавжуд бўлганидан бери нишонланиб келинмоқда ва у баҳор келиши ҳамда қишлоқ хўжалиги ишларининг бошланишини англатади.

Наврўз тадбирида ўрмонлар, уларни барқарор бошқариш ва ресурслардан фойдаланиш иқлим ўзгаришига қарши курашиш, ҳозирги ва келажак авлодлар истиқболи ва фаровонлигига ҳисса қўшишда муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.

Мутахассисларнинг сўзларига кўра, ўрмонлар қашшоқликка қарши курашда ва барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда ҳам ҳал қилувчи рол ўйнайди. Бироқ, бу бебаҳо экологик, иқтисодий, ижтимоий ва тиббий хусусиятларга қарамай, ўрмонлар бутун дунёда ёнғинлар, зараркунандалар, қурғоқчилик ва режасиз кесилиши натижасида жиддий хавф остида қолмоқда.

ФАОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси бир қатор ҳамкорлар билан биргаликда кўчат экиш тадбирини ташкил этиш режалаштирилган. Таъкидлаш жоизки, ҳудудларни ободонлаштириш ва атроф-муҳитни соғлом сақлаш давлатимиз раҳбари ташаббуси билан амалга оширилаётган «Яшил Макон» миллий дастурининг мақсад ва вазифаларига ҳамоҳангдир.

Бугунги кунда Глобал экологик жамғарма кўмагида ФАО Ўзбекистонда “Ўзбекистоннинг тоғ ва водий ҳудудларида ўрмонларни барқарор бошқариш” лойиҳасини амалга оширмоқда. Лойиҳа доирасида Сирдарё, Қашқадарё ва Наманган вилоятларида жойлашган ҳудудларда ўрмонларни барқарор бошқариш, ўрмон ресурсларидан оқилона фойдаланиш, ўрмонларнинг маҳсулдорлиги ва экологик функцияларини сақлаш, биологик ва ландшафт хилма-хиллиги тамойилларини самарали амалга ошириш ишлари олиб борилмоқда. Бундан ташқари, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, ўрмонларни барқарор бошқариш ва ўрмон хўжалигида гендер тенглигини таъминлаш жараёнларига ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Дилрабо Бобоева Ўрмон хўжалиги агентлиги ахборот хизмати

Ўрмон хўжалиги агентлиги Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази билан ҳамкорликда Инсон ресурсларини бошқариш ходимлари учун 30 академик соатдан иборат “Янги Меҳнат кодексини ўрганиш” ўқув курслари ташкил этилди.

Ўрмон хўжалиги агентлиги Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази билан ҳамкорликда Инсон ресурсларини бошқариш ходимлари учун 30 академик соатдан иборат “Янги Меҳнат кодексини ўрганиш” ўқув курслари ташкил этилди.

Мазкур ўқув курси дастурида янги таҳрирдаги Меҳнат кодексида назарда тутилган масалалар, жумладан ишга жойлаштириш ва...