Мамлакатимизда сўнгги йилларда доривор ўсимликларни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, доривор ўсимликлар етиштириладиган плантациялар ташкил этиш ва уларни қайта ишлаш борасида изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Бухоро вилоятида дориворчилик ва зираворчилик соҳасини ривожлантириш мақсадида, вилоят савдо ярмаркаси ўтказилди.
Бухоро вилояти хокимлиги, вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармаси, вилоят Ўрмон хўжалиги бошқармаси, вилоят Савдо-саноат палатаси бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур тадбирда Бухоро вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармаси, вилоят Ўрмон хўжалиги бошқармаси, вилоят Савдо-саноат палатаси бошқармаси, вилоят Агрохизматлар маркази, Бухоро Давлат Университети, Абу али ибн Сино номидаги Бухоро тиббиёт институти, вилоят Экалогия бошқармаси, дориворчилик кластерлари, фермер хўжаликлари, дориворчилик МЧЖ корхоналари, дориворчилик соҳасига қизиқувчи фуқаролар хамда тадбиркорлар иштирок этди.
Ярмаркада Бухоро вилоятидаги ўрмон хўжаликларида етиштирилаётган маҳаллий доривор махсулотларнинг кўргазмаси бўлиб ўтди.
Мутахассислар доривор ўсимликларни муҳофаза қилиш, уларнинг плантацияларини ташкил этиш, қайта ишлаш орқали қўшимча қиймат занжирини яратиш зарурлигини таъкидлаб ўтди.
Маълумки, шифобахш гиёҳлардан дори-дармон сифатида фойдаланиш жуда қадимий одат бўлиб, унинг тарихи инсоннинг шаклланиш давридан бошланган. Инсонлар саломатлигини тиклашда шифобахш ўсимликларнинг роли беқиёслиги боис, аҳоли ўртасида ўсимлик хом-ашёларидан тайёрланган дори-дармонларга бўлган талаб йилдан-йилга ортиб бормоқда.
Инсон саломатлигида доривор ўсимликлар долазб аҳамият касб этади. Соҳа ривожи мақсадида давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 20 майдаги «Доривор ўсимликларни маданий ҳолда етиштириш ва қайта ишлаш ҳамда даволашда улардан кенг фойдаланишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» ги Қарорида ҳам бир қатор вазифалар белгилаб қўйилган.
Дилрабо Бобоева Ўрмон хўжалиги агентлиги ахборот хизмати


