Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

Кўчат экиш хайрли иш, бироқ….

Барчага маълумки, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида республика бўйлаб кўчат экиш тадбирлари амалга оширилмоқда.
Кўчат экиш – ҳар бир инсоннинг қатъий вазифаси ҳисобланади, шу билан бирга ҳам савобли ва хайрли ишдир.
Бироқ, айрим жойларда кўчат экиш ишлари соҳа олимларининг тавсиялари асосида олиб борилмаяпди. Яъни, кўчатнинг сифатига, ковлаб олишга, чуқур қазишга ва ҳаказо эътибор берилмаяпди.
Мисол учун: Қуйидаги расмларда шундай ҳолатлар мавжуд, кўчатнинг илдизи кесиб ташланган (ўқилдиз деярли йўқ) экиш олди ҳимоя қилинмаган, игнабарглиларнинг илдизи тўлиқ очиқ ҳолатда, чуқурлар маромида(кўчат илдизининг ёки тупроқ заминининг ҳажмига боғлиқ ҳолда) қазилмаган.
Эртага кўкармайдиган кўчатларни экишни нима кераги бор? Нимага ва Биз ким учун экяпмиз кўчатларни?
Ушбу ҳолатдан келиб, олимларнинг тавсияларини яна бир бор эслатиб ўтамиз:
-Дарахт экиш учун мақбул бўлган жойни танлаш, ерни тайёрлаш ишларини амалга ошириш;

  • бунда,жойнинг релъефи, табиий-иқлим ва тупроқ шароитини биринчи навбатда инобатга олиш:
  • Ерни текислаш, юмшатиш ва экишга тайёрлаш:
  • Кўчат экиш учун диаметри кўчатни коми ёки илдиз ҳажмига боғлиқ ҳолда (1,0м чуқурлиги 0,7м ёки 0,8х0,5м.) бўлган чуқурлар (хандак) қазиш;
  • Ҳар бир қазилган чуқур (хандак)ларга маҳаллий ўғит ва унумдор тупроқ аралашмасини тайёрлаб қўйиш;
  • Дарахтлар кўчатларини экиш схемасини белгилаш;
  • Дарахт кўчатларини ҳудудларнинг тупроқ ва табиий-иқлим шароитидан келиб чиққан ҳолда танлаш;
  • Экиладиган кўчатларни, айниқса игнабрглиларни тупроқ замини (ком) билан ковлаш, ўқ илдизларини шкастланмаслигини таъминлаш.
  • Дарахт кўчатларини турига боғлиқ ҳолда жойлаштириш;
  • Тайёрланган чуқур (хандак)ларга танланган кўчатларни агротехник қоидалар асосида (биогомус, маҳаллий ўғит, сув) экиш.
  • Танланган жойнинг табиий-иқлим шароитидан келиб чиққан ҳолда суғориш тизимини (томчилатиб, ёмғирлатиб, ариқдан суғориш) яратиш;
  • Экилган кўчатларни “Яшил макон”электрон платформасига жойлаштириш(геолокация ва расмлари билан);
  • Экилган кўчатларни далолатнома асосида парваришлаш учун масъулларга бириктириш.