Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси келажакда экологик муҳитнинг яхшиланишига хизмат қилади

Баҳор фасли кириб келиши билан жойларда баҳорги ишлар қизғин тус олади.

Хоразм ўрмон хўжалигида кўкаламзорлаштириш ишларини янада жадаллаштириш мақсадида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кўргазмали семинар ташкил этилди.

Семинар давомида кўчат экиш тадбирларини белгиланган агротехнология тадбирлари асосида амалга ошириш борасида сўз борди.

Мутахассисларнинг сўзларига кўра, кўчат экишда ҳудудлардаги тупроқ самарадорлиги, суғориш тизими ҳисобга олинади. Ҳудулоарга мос равишда кўчатлар танланишига аҳамият қаратилади.

Урганчда янги барпо этилаётган яшил боғ ҳудудига 2 мингдан ортиқ манзарали кўчатлар экилди.

Маълумот ўрнида таъкидлаш лозимки, жорий йил Хоразм вилоятига 9 миллиондан ошиқ манзаралари ва мевали кўчатлар экиш режалаштирилган.

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси атроф-муҳитни кўкаламзорлаштириш ишлари, келажакда экологик муҳитнинг яхшиланишига ҳамда аҳолининг боғдорчилик меваларига бўлган эҳтиёжини қондиришга хизмат қилиши шубҳасиздир. Лойиҳа доирасидаги ишлар давом этмоқда.