Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

Дарахтларни муҳофаза қилиш фақат шу соҳа ходимларининг иши эмас, балки барчанинг бурчидир

Бугунги кунда мамлакатимизда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, санитария ва экологик ҳолатни яхшилашни таъминлаш соҳасида изчил ишлар олиб борилмоқда. Бу борада эса атроф-муҳит муҳофазаси ниҳоятда муҳим.

Навоий вилояти Навоий шаҳрида ташкил этилган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасидаги семинарда шулар хусусида сўз борди. Шунингдек, семинар давомида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида ҳудудларда ташкил этилаётган кўкаламзорлаштириш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Семинар давомида мутахассислар кўчат экиш нақадар долзаб бўлса, уни асраш шу каби муҳим эканлигини қайд этди. Дарахтларни муҳофаза қилиш фақат шу соҳа ходимларининг иши эмас, балки барчанинг бурчи эканлиги таъкидланди.

Навоий шаҳрининг Тинчлик қўрғони ҳудудида 5 гектар майдонда яшил макон дастури бўйича баҳорги экиш ишларига старт берилди. 2000 минг дона манзарали, 1000 дона мевали кўчат, 500 дона павлония кўчатлари экилди.

Ўрмон хўжалиги агентлиги ахборот хизмати.