Мутахассисларнинг сўзларига кўра, “Яшил макон” миллионлаб дарахт экишгина эмас, балки тўғри жойга экиш ва парвариш қилиш ҳамдир.
Андижон давлат ўрмон хўжалигида яшил макон умуммиллий лойиҳаси доирасида хўжаликнинг 50 гектар ер майдонида 100 минг дона тез ўсувчи терак кўчатлари экилди.
Шунингдек, 10 гектар ер майдонда 1 млн дона терак қаламчаларидан терак кўчатхоналари тайёрланиб агротехник тадбирлари амалга оширилмоқда.
Маълумот ўрнида таъкидлаш лозимки, қонунчиликда ҳам дарахтларни экиш ва парвариш қилиш соҳасидаги бошқарув тизимини такомиллаштириш, илмий ёндашувлар асосида ҳудудларнинг тупроқ-иқлим ва бошқа хусусиятларини аниқлашга қаратилган тадқиқот ва таҳлилларни амалга ошириш ҳамда бунинг натижасида ҳудудлар кесимида республика харитасини ишлаб чиқиш каби вазифалар белгилаб қўйилган.
Дилрабо Бобоева Ўрмон хўжалиги агентлиги ахборот хизмати

