Мамлакатимизда хотин-қизларни эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш сиёсатимизнинг устувор йўналишларидан бирига айланиб улгурди.
Ўрмон хўжалиги агентлигида 8-МАРТ Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди. Байрамда Ўрмон хўжалиги агентлиги директори Бакиров Низомидин бошчилигидаги мутасаддилар барча аёл ва кизларни байрам билан мубаракбод этди.
Шунингдек, турли соҳаларда меҳнат қилаётан азиз аёлларимизнинг ўрни беқиёс экани, юртимиз тараққиётига қўшаётган ҳиссалари алоҳида таъкидланди ҳамда Ўрмон хўжалиги соҳасида ҳам хотин-қизларнинг фаолият кўрсатишининг ўзи қаҳрамонлик ва таҳсинга сазоворлиги айтиб ўтилди.
Тадбирда хотин-қизларга совғалар топширилди ва гўзаллик рамзи бўлган гуллар улашилди.
Дилрабо Бобоева
