Маълумки, «Мўътабар аёл» кўкрак нишони Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитаси томонидан таъсис этилган бўлиб, мазкур мукофот жамият ва давлат ҳаётида фаоллик ҳамда ташаббускорлик кўрсатган, ўзининг самарали меҳнати билан оиланинг шаклланишига ва фаровонлиги мустаҳкамланишига, оналик ҳамда болалик муҳофазасига муносиб ҳисса қўшган, шунингдек, соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, уларни ватанпарварлик ҳамда истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш, жойларда маънавий-ахлоқий муҳитни соғломлаштириш ва миллий қадриятларимизни кенг тарғиб этиш борасида ибратли фаолият олиб бораётган хотин-қизларга берилади.
Ўзбекистон Республикаси Табиат ресурслари вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги агентлиги жамоаси Ўрмон хўжалиги илмий тадқиқот институти Малака ошириш маркази бошлиғи Ойгул Ибадуллаева жамиятда фаоллиги ҳамда ташаббускорлиги, ўзининг самарали меҳнати оналик ва болалик муҳофазасига муносиб ҳисса қўшганлиги, шунингдек, соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиб, уларни ватанпарварлик ва истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш ва ўрмон хўжалиги соҳасида ибратли фаолият олиб бораётганлиги муносабати билан «Мўътабар аёл» кўкрак нишони билан тақдирланди.
Ойгул Ибадуллаеванинг келгусидаги фаолиятига улкан зафарлар ёр бўлишиги тилаб қоламиз!
