Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳасида фаол бўлинг!

Бугун Нурафшон шаҳридаги “Янги Ўзбекистон” боғида ўтказилган дарахт кўчатларини ўтқазиш тадбири айни шундай деб номланди. “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасининг баҳорги мавсуми доирасида Тошкент вилояти ҳокимлиги, Табиат ресурслари вазирлиги Тошкент вилояти бошқармаси ташаббуси билан ташкил этилган мазкур тадбирда Табиат ресурслари вазири Азиз Абдухакимов иштирок этди.
Бугун дунё миқёсида экологик вазиятни яхши деб бўлмайди. Бунинг юзага келишига эса жуда кўп омиллар сабаб бўлмоқда. Транспорт воситалари, ишлаб чиқариш корхоналари ҳамда аҳоли сонининг кўпайиши шулар жумласига киради. Кейинги вақтларда экологияни зарарловчи омиллар кўпайиши баробарида ҳавони тозалашга хизмат қилувчи дарахтларга бўлаётган муносабат кишини ташвишлантиради. Ноқонуний кесилишлар билан бирга дарахтлар таг қисмининг бетонланиши, турли усуллар билан илдизига шикаст етказилиши каби ҳолатлар ҳар биримиздан ўсиб турган кўп йиллик дарахтларга эътиборли бўлишни талаб қилмоқда.
-Шу кунларда бутун республика бўйлаб “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш тадбирлари олиб бориляпти. Шуни алоҳида таъкидлашни истардимки, бу узоқни кўзлаб амалга оширилаётган муҳим лойиҳа, – деди Табиат ресурслари вазири А. Абдухакимов. – Лекин, кўчат экиш билан бирга экилган кўчатларни кўкартириш ва асраб-авайлашга ҳам эътибор қаратишимиз, шунингдек, бор дарахтларни сақлаб қолиш зиммамиздаги муҳим масала саналади. Дарахтлар табиатнинг ўпкаси ҳисобланади. Уларсиз етарлича кислород, кислородсиз эса ҳаёт бўлмайди. Мана шу оддий ҳақиқатни тушуниб, биргаликда дарахт экиш тадбирларини амалга оширсак, ўйлайманки, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасининг самарадорлиги янада ортади.

Тадбир давомида Тошкент вилоятида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасининг баҳорги мавсумига старт берилди.

Маълум қилинишича, жорий мавсумда 203,4 гектар майдонда 10 млн 141 минг 900 туп дарахт ва бута кўчатларини экиш режалаштирилган бўлиб, бу борада вилоятнинг барча ҳудудларида амалий ишлар олиб борилмоқда.
Дарахт экиш акциясида А. Абдухакимов, Н. Бакировлар ҳам қатнашиб, кенг жамоатчилик вакиллари қаторида яхши ният билан дарахт кўчат ўтқазди.

Акция давомида вилоятдаги корхона ва ташкилотлар жамоалари, нуронийлар, маҳалла фаоллари, депутатлар ҳамда ёшлардан иборат 2000 нафардан ортиқ иштирокчилар 1000 тупдан ортиқ манзарали ва мевали дарахт кўчатларини экишди.

Биз зўравонликка қаршимиз!

Биз зўравонликка қаршимиз!

Аёл ожиза, бироқ кучли, аёл заифа, аммо иродали! Унинг иродаси олдида лозим бўлса буюклар бош эгади. Азалдан эркаклар...