Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳасининг ижроси қандай кетмоқда?

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида 2023 йилнинг баҳор мавсумида республикамиз ҳудудларида жами 125 млн дона манзарали, мевали ва бошқа турдаги дарахт, бута кўчатлари экилади. Ушбу топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида ўрмон хўжаликлари томонидан белгиланган кўрсаткичлар асосида баҳорги кўчат экиш мавсумида экиш учун зарур бўладиган кўчат ва қаламчалар захираси ташкил этилди.
Бундан ташқари ўрмон хўжаликларидаги мавжуд иссиқхоналардан самарали фойдаланган ҳолда, райҳон, жамбил, ялпиз кўчатларини ҳамда лаванда қаламчаларини етиштириш чоралари кўрилмоқда.
Шунингдек, лойиҳа доирасида Республикамиздаги туман ва шаҳар кенгашларининг ҳудудларда “яшил боғ” ва “яшил жамоат парклари” барпо этиш борасида тегишли қарорлари қабул қилинмоқда.
Лойиҳа доирасида жорий йил 1 март санасидан Тошкент шаҳрида кўчат экиш ишлари бошланди. Режага кўра баҳорги мавсумда пойтахтимизда 600 минг донадан ортиқ манзарали, мевали ва бошқа турдаги дарахт ҳамда бута кўчатларини экиш белгиланган. Таъкидлаш лозимки, ҳудуднинг иқлим шароити ва ер унумдорлигидан келиб чиқиб, қурғоқчиликка чидамли дарахт кўчатлари экилишига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Дилрабо Бобоева Ўрмон хўжалиги агентлиги ахборот хизмати

Муносабат

Муносабат

Мажбурий меҳнатга йўл қўйилмайди Мажбурий меҳнатга йўл қўйилмаслиги миллий қонунчилик билан тартибга...