Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

Яхшидан боғ қолур…

Маълумки, ўтган 2022 йилда Президентимиз бошчилигида маҳаллаларда тизимли муаммоларни ҳал қилиш бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида 75 миллион дона ва 2023 йил баҳорда яна 125 миллион дона мевали ва манзарали кўчатлар экиш вазифаси юклатилган эди. Шунингдек, бугунги ва келгусидаги экологик вазият инобатга олиниб, дарахт экиш ишлари давлат сиёсати даражасига олиб чиқилди.

Низомиддин Бакиров Қашқадарё вилояти Китоб давлат Ўрмон хўжалигига ташриф буюриб, кўчатчиликни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди.

Қайд этиш лозимки, барпо этилаётган яшил майдонларга туман ёки шаҳар ҳокимининг қарори билан масъуллар бириктириб қўйилган бўлиб, улар дарахтларни парваришлаш билан бирга, ушбу ҳудудни обод сақлашга ҳам жавоб беради.

Низомиддин Бакиров Китоб давлат Ўрмон хўжалиги мутасаддилири билан учрашувда экология, дарахт экиш ва парваришлаш бўйича ўз тавсиялари билан ўртоқлашди.

Дилрабо Бобоева Ўрмон хўжалиги агентлиги ахборот хизмати