Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

Коррупцияга қарши кураш ва уни олдини олишга барчамиз масъулмиз

Коррупция дунё миқёсида ҳал этилиши лозим бўлган глобал муаммолардан биридир. Ушбу иллат ҳар қандай давлат ва жамиятнинг сиёсий-иқтисодий ривожланишига жиддий путур етказиб, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг поймол бўлишига олиб келади. Шу боис унга қарши кураш халқаро аҳамият касб этиб, жаҳон сиёсатининг муҳим масалалари қаторидан жой олган.

Ўрмон хўжалиги агентлигига қарашли Наманган давлат ўрмон хўжалигида коррупцияга қарши кураш ва уни олдини олиш масалаларига бағишланган профилактик тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда Коррупцияга карши курашиш комплаенс назорати бош мутахассиси Б. Арслонов иштирок этиб, мавзу юзасидан маъруза қилди ва йиғилганларга тушунтиришлар берди.

Мутахассисларнинг сўзларига кўра, коррупцияга қарши муваффақиятли кураш тизимини барпо этишда кенг кўламли халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш ва хорижий мамлакатларнинг илғор тажрибасини ўрганиш, унга танқидий ёндошган ҳолда миллий қонунчилик ва амалиётга татбиқ этиш лозим бўлади.

Йиғилишда шунингдек, мазкур хўжалик раҳбари А.Аббасов томонидан коррупцияга қарши курашиш йўналишида фикрлар билдирилди ҳамда ўтган 2022 йилда хўжаликда амалга оширилган ишлар сарҳисоби, йўл қўйилган хато ва камчиликлар, иҳотазорларни барпо этиш, ижара бўйича қарздорликларни ундириш ва бошқа масалалар муҳокама қилинди.

Дилрабо Бобоева

Муносабат

Муносабат

Мажбурий меҳнатга йўл қўйилмайди Мажбурий меҳнатга йўл қўйилмаслиги миллий қонунчилик билан тартибга...