Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

Бухоро вилояти: “Яшил қоплама” ҳимоя ўрмонзорларни барпо этиш ишлари ўрганилди

Табиат ресурслари вазири А.Абдуҳкимов ва Ўрмон хўжалиги агентлиги директори Н.Бакиров бошчилигидаги мутасаддилар Бухоро вилояти Жондор туманига ташриф буюрди ҳамда “Газли” массивидаги “Яшил қоплама” ҳимоя ўрмонзорларни барпо этиш ишлари билан танишди.

Қайд этилишича, мазкур вилоятда экологик ҳолатни яхшилаш, дарахт ва бута кўчатларини экиш ҳисобига ўрмонзорлар майдонини кенгайтириш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Кўчатларни етиштиришда соҳа олимларининг тавсиялари асосида ҳар бир ҳудуднинг тупроқ-иқлим шароитига мос сувсизликка ва қурғоқчиликка чидамли дарахт кўчатларини етиштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Шунингдек, жорий йил баҳорги мавсумда ҳудудларга 22 млн дона, жумладан Бухоро вилояти ўрмон хўжаликлари томонидан 1 млн. 656 минг дона кўчат ва қаламчаларни етказиб берилиши режалаштирилган. Белгиланган топшириқ бўйича жорий йилда “Яшил қопламалар” ҳимоя ўрмонзорларни барпо этишга оид ишлар бошлаб юборилган, ишчи-ходимлар ушбу тадбирларга жалб этилган ҳамда уларнинг яшашлари учун барча шароитлар яратилган.

Маълумот ўрнида таъкидлаш лозимки, ўтган 2022 йилда Бухоро вилоятида 40 минг гектар майдонда “яшил қопламалар” барпо этилган.

Дилрабо Бобоева Ўрмон хўжалиги агентлиги ахборот хизмати

Муносабат

Муносабат

Мажбурий меҳнатга йўл қўйилмайди Мажбурий меҳнатга йўл қўйилмаслиги миллий қонунчилик билан тартибга...