Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

Буюкларни хотирлаб…

Алишер Навоий (1441-1501) – буюк шоир ва мутафаккир, давлат арбоби. Ҳаёти давомида Навоий мусулмон Шарқининг турли мамлакатларида бўлади, ўз даврининг таниқли шахслари билан кўришади. Ўзининг шеърий маҳоратини оширади. 1464-1465 йиллар Навоий ижодининг шинавандалари унинг илк шеърий тўпламини (девонлари) тайёрлашади. Бундан кўриниб турибдики, ўша даврлардаёқ Навоий машҳур шоир бўлиб улгурган. 1469 йилгача темурийлар ўртасидаги ўзаро ички низолар туфайли Навоий ўзининг она шаҳри Ҳиротдан узоқда яшашга мажбур бўлган.

Навоийнинг “Ҳамса”си мазкур жанрда яратилган туркий тилдаги биринчи асар ҳисобланади. У – туркий тилида ҳам бу каби йирик кўламдаги асар яратилиши мумкинлигини исботлаб берди. Ҳақиқатан ҳам, Навоий чиғатой тилида (эски ўзбек тили) ҳам форс-тожик адабиёти билан бир даражада турувчи асар яратиш мумкинлигини исботлашга ҳаракат қилган. Ва у ўзининг беш ҳазинаси орқали бунинг уддасидан чиққан.

Ўзбек мумтоз адабиётининг йирик вакили, буюк шоир, тарихчи, географ, давлат арбоби, истеъдодли саркарда, бобурийлар сулоласи асосчиси, темурий шаҳзода Заҳириддин Муҳаммад Бобур (1483.14.2, Андижон 1530.26.12, Агра) миллатимизнинг энг ёрқин вакилларидан биридир. Бобур рубоий жанрини турк адабиётида дунёга олиб чиққан шоирдир. Бобурнинг улуғ асари “Бобурнома” бўлиб, уни “Вақое” деб ҳам номлайдилар.

Пойтахтимиздаги Адиблар хиёбонида ташкил этилган учрашувда Ўзбекистон Республикаси табиат ресурслари вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги агентлиги мутасаддилари иштирок этди.

Алишер Навоий ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобур хотираси ва меросига бағишланган маросимда йиғилганлар мутафаккирларнинг миллий адабиёт ривожи, маънавиятнинг юксалишига қўшган ҳиссаси ҳақида гапирди.

Тадбирда сўзга чиққан шоир Бобур Бобомурод адибларни хотирлаб, уларнинг буюк тарихи ҳақида гапирди.

Маълумот ўрнида таъкидлаш лозимки, буюк бобокалонларимиз Мир Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур 42 йил фарқи билан бир-бирига замондош ҳисобланади. “Бобурнома” асарида 1551 кишининг исм-шарифлари тилга олинган. Улар ичида жуда кўп тарихий шахслар — темурий ҳукмдорлар, ҳарбий амалдорлар, илм-фан ва санъат намояндаларининг таржимаи ҳолларидан қисқа сатрларда, фаолиятлари баёнида зикр этилган.
Гарчи Бобур Навоий билан учрашмаган бўлса-да, лекин ёшлигидан унинг шахси ва ижодига катта меҳр билан тарбия топган. Бобур туғилган йили Навоий буюк «Ҳамса»ни ёзишга киришган, Самарқанд тахтини эгаллаган 1498 йили эса Навоий «Хазойин-ул маоний» девонини тузган эди. Шуниси аҳамиятлики, «Бобурнома» асарида Алишер Навоий номи 16 марта тилга олинади. «Бобурнома»да 1505–1506 йил воқеалари баён қилинар экан, Ҳусайн Байқаро ҳақида маълумот берилаётган ўринларда Алишер Навоий шахсига ҳам тўхталади.

Дилрабо Бобоева Ўрмон хўжалиги агентлиги ахборот хизмати