Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

Орол денгизи фожеаси… У нафақат Ўзбекистон балки Марказий Осиёнинг экологиясига таъсир кўрсатиб, ҳудуд экотизимини ўзгаришига олиб келди

Мутахассисларнинг сўзларига кўра, атроф-муҳит, жумладан сув-ҳаво ифлосланиши,чанг-тўзонларни атмосферага кўтарилиши – урушлар, зўравонликлар, касалликлар, очарчилик ёки табиий офатлардан кўра кўпроқ одамларнинг умрига зомин бўлади.

Айнан атмосфера ифлосланиши оқибатида ўлим сони – чекиш сабаб юз берадиган ўлим миқдоридан бир ярим баробарга, ОИТС, сил ва безгакдан уч мартага; урушлар ҳамда зўравонликлардан 15 бараварга юқори.

Инсоният ҳаётида муҳим аҳамият касб этувчи Орол денгизи фожеаси ҳам энг глобал муаммолардан биридир.

Орол муаммосининг тарихи – кеча ёки бугун эмас, узоқ тарихга бориб тақалади.

Узоқ йиллардан бери Экологик ҳалокат оқибатларини бартараф этиш мақсадида Ўзбекистон ҳукумати Орол денгизи бўйидаги минтақаларда қурғоқчиликка чидамли ўсимликларни етиштиришга киришган. Мамлактимизда белгиланган қонунчиликка кўра, экологик ҳолатни яхшилаш, Орол денгизининг суви қуриган туби ва Оролбўйи минтақасидан кўтарилаётган қум, туз ва чанг заррачаларининг салбий таъсирини камайтириш, ушбу ҳудудларда чўл ўсимликларидан “яшил қопламалар” — барпо этиш ишларини изчиллик билан давом эттириш ҳамда глобал иқлим ўзгаришларининг салбий таъсирини янада юмшатиш мақсадида барча чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Орол денгизининг қуриган тубида “яшил қопламалар” барпо этиш тадбирлари изчиллик билан давом эттирилмоқда. Жумладан, 2022 йилда 107 минг гектар майдонда саксовул ва бошқа чўл ўсимликларидан “яшил қопламалар” барпо этилди. Жами 590,3 тонна, шундан 391 тонна маҳаллий аҳоли томонидан чўл ўсимликларининг уруғлари жамғарилди, 100 гектар саксовул ва бошқа чўл ўсимликларидан ниҳолхоналар ташкил этилди ҳамда 635 нафар ишчи-ходимлар, 250 дона юқори унумли тракторлар ва 2 дона кичик авиация (АН-2) жалб этилди. Шунингдек, ушбу барпо этилган “яшил қопламалар” соҳа олимлари доимий мониторинг қилиниб, чўл ўсимликларининг кўкариши бўйича яхши натижаларга эришилмоқда.

Жорий йилда 100 минг гектар майдонда “яшил қопламалар” ҳимоя ўрмонзорлари барпо этилиши режалагштирилган. Ушбу “яшил қопламалар”ни барпо этиш ва хатосини тўлдириш учун жами 420 тонна саксовул, қандим, қорабуроқ каби чўл ўсимликларининг уруғларини жамғарилади. 100 гектар майдонда саксовул ва бошқа чўл ўсимликларидан ниҳолхоналар ташкил этилади. Зарур миқдордаги техника ва механизмлар, мутахассис ва ишчи-ходимлар, шунингдек ихтиёрий равишда аҳоли ўрмон мелиоратив тадбирларни амалга ошириш учун жалб этилади.

Бугунги кунда яшил қопламаларни барпо этиш учун 500 дан ортиқ ишчи-ходимлар жалб этилган, 100 дан ортиқ техника ва механизмлар, шундан 2 та АН-2 самолётлари, 2 та дельтаплан ишлаб турибди. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 январда 25-F-сонли фармойиши асосида жорий йилда “яшил қопламалар” барпо этишни молиялаштириш масаласи ҳал этилди. Бундан ташқари, 2023 йилда Оролбўйи минтақаси бўлган Навоий вилоятида 50 минг гектар, Бухоро вилоятида 40 минг гектар ҳамда Хоразм вилоятида 10 минг гектар майдонда “яшил қопламалар” барпо этилади.

Шунингдек, Оролбўйи минтақасига илмий-инновациялар жорий этилмоқда. Хусусан, Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти томонидан “Ўрмон тадбирларини механизациялаштириш” лаборатория мудири, т.ф.н. Ш.Шабурян муаллифлигида “Внедрение автомотического агрегата для посадки пустынных растений при создании защитных лесонасаждений на высохшем дне Аральского моря и пустыни Кызылкум” мавзусида мақсадли лойиҳа ишлаб чиқилиб, молиялаштириш учун тегишли ташкилотларга тақдим этилган.

Бундан ташқари, Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институтида давлат илмий-техник лойиҳалар доирасида қ.х.ф.д. З. Новицкий раҳбарлигида АЛМ-202210017-сонли “Орол денгизини қуриган тубининг турли тупроқ шароитларида чўл ўсимликлари ниҳолларининг кўкарувчанлигини оширишда полимер наноелимлардан фойдаланиш агротехнологиясини ишлаб чиқиш” мавзусидаги илмий-тадқиқотлар амалга оширилди. Мазкур лойиҳа бўйича Орол денгизининг қуриган тубидаги турли қумоқли тупроқ шароитларида чўл ўсимликлари кўркарувчанлигини ошириш мақсадида 4 турдаги, хусусан, Россия давлати Пермь шаҳрида ишлаб чиқилган “БЙМ 51”, “ПОЛИСОРБ”, Ҳиндистон давлатида ишлаб чиқилган “ЗЕБА” ҳамда Ўзбекистонда ишлаб чиқилган “ТНИИХТ” нам сақловчи гидрогел наноелимлардан фойдаланилди. Натижада чўл ўсимликларининг (саксавул, чоғон, черкез, терескен, қандим, кейреук) кўкарувчанлиги сезиларли даражада ошишига эришилди.

Шу билан бирга, “Қуриган Орол денгизи туби тупроқ иқлим шароитида ўсадиган дарахт ва бута ўсимликларининг генофондини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳаси ҳам амалиётга тадбиқ этилмоқда. Ушбу лойиҳа бўйича бугунги кунда Оролбўйининг турли географик минтақаларида қум бўронлари ва гармсел шамолларига қарши яшил оазислар яратишда 2 гектар майдонга 15 турдаги (қора саксовул, қизил қандым, рихтер черкез, чўғон, терескен, боялыч, кейреук, изен, соляноколосник беланже, тамарикс, эфедра, шобера селитрянкаси, селин, тереза) чўл ўсимликлари генофонди яратиш бўйича илмий-тадқиқот ишлари амалга оширилди.

Дилрабо Бобоева Ўрмон хўжалиги агентлиги ахборот хизмати