Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

Угом-Чотқол давлат миллий табиат боғида табиий мажмуаларига қандай зарар етган?

Ижтимоий тармоқларда тарқалиб, кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлаётган Угом-Чотқол давлат миллий табиат боғида табиий мажмуаларга катта миқдорда зарар етказилаётганлиги тўғрисида тарқатилган хабарлар юзасидан ўрганишлар олиб борилди.
Хабарларга кўра, БМТ Тараққиёт дастури ва Глобал экологик жамғармасининг Л.Эмертон, А.Мухторов, Р.Ибрагимов ва Б.Розиходжаевлар муаллифлигида инглиз тилида тайёрланган “Глобал аҳамиятга эга биохилма-хиллик учун муҳим тоғли ҳудудларда табиий ресурслар ва ўрмонларни барқарор бошқариш” мавзусидаги ҳисоботи нотўғри талқин қилиниб, чорва молларининг меъёридан ортиқча боқилиши натижасида миллий табиат боғида экотизим бузилганлиги, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси йўқолиб кетиш арафасида эканлиги ҳақида асоссиз важлар келтирилган.
Аслида ушбу ҳисоботда Ўзбекистонда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, биологик хилма-хилликни асраш, яшил иқтисодиётни жорий қилиш, ҳудудларда ўрмонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш салмоғини ошириш бўйича ижобий ишлар амалга оширилаётгани таъкидланган.
Мазкур ҳисоботда Угом-Чотқол давлат миллий табиат боғида экотизим хизматларининг базавий миқдори (йилига 404,3 млн. АҚШ доллари) кўрсатилган. Бу рақам қуйидаги экотизим хизматларига асосан шакллантирилган бўлиб, унинг 27,2 фоизини яйловлар ва ем-хашак етиштириладиган ерлар берадиган хизматлар, 6,1 фоизини ёғочдан ташқари ўрмон маҳсулотларидан фойдаланишдан, 3,4 фоизини табиат туризми, 5,9 фоизини экинларни чанглатиш, 10 фоизини табиий офатлар хавфини камайтириш ҳамда 45,8 фоизини сув тўплаш жойларини муҳофаза қилиш билан боғлиқ экотизим хизматлари ташкил этади. Экотизим хизматлари ичида яйловлардан ўрнатилган меъёрлар асосида фойдаланиш ва ем-хашак тайёрлаш ҳам инобатга олинган.
Маълумки, Ўзбекистон Республикасининг Ўрмон тўғрисидаги қонуни 36, 39-моддаларида ўрмонлардан фойдаланиш турларига юридик ва жисмоний шахслар томонидан давлат ўрмон фонди участкаларида чорва молларини ўтлатиш давлат ўрмон хўжалиги органлари берадиган рухсатнома асосида амалга оширилиши белгиланган.
Угом-Чотқол давлат миллий табиат боғи маъмурияти томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, Бўстонлиқ давлат ўрмон хўжалигининг ўрмон фондига кирувчи яйлов ер майдони 101 минг гектарни ташкил этади. Мазкур ҳудудларда чорва молларининг боқилиши белгиланган муддат ва ҳудудларда ўрмон хўжалиги ходимларининг тўлиқ назорати остида амалга оширилган. Ўрмон хўжалигининг бошқа тоифадаги ер майдонларида чорва молларини жойлаштиришга йўл қўйилмаган. 2022 йилда қайд этилган ҳудудларга чорва молларини жойлаштириш 2021 йилга нисбатан 20 фоизга камайган.

Дилрабо Бобоева Ўрмон хўжалиги агентлиги ахборот хизмати

Муносабат

Муносабат

Мажбурий меҳнатга йўл қўйилмайди Мажбурий меҳнатга йўл қўйилмаслиги миллий қонунчилик билан тартибга...