Маълумки, ўтган 2021 йилнинг 4-7 ноябрь кунларида Тошкентда кучли қум-чанг бўронлари содир бўлган эди. Мутахассислар фикрига кўра, бу каби чанг бўронларни келиб чиқишига асосий сабаб ерларнинг деградацияга учрагани ва “Яшил қоплама”ларнинг камайиб кетганлигидир.
Мазкур муаммоларни олдини олиш мақсадида “Ўзбекистонда чанг ва қум бўронларига қарши курашиш ва уларнинг салбий таъсирини камайтириш бўйича миллий ҳаракатлар режаси” ишлаб чиқилиб, 2022 йил 11 январда Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Орол денгизи тубида суви қуриган ҳудудларда яшил қопламалар ҳимоя ўрмонзорлари барпо этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори бўйича 2018 йилнинг куз, қиш ва 2019 йилнинг баҳор мавсумида 460,8 минг гектарда, 2019 йил куз, қиш ва 2020 йил баҳор мавсумида эса 703,3 минг гектар майдонда маданий ўрмонзор ва 3 минг гектарда чорва моллари учун яйлов ташкил этилди.
Бухоро вилоят ўрмон хўжалиги бошқармаси тизимидаги ўрмон хўжаликлари томонидан «Яшил қоплама» ҳимоя ўрмонзорларни барпо этиш ишлари давом этмоқда.
«Яшил қоплама» ҳимоя ўрмонзорларни барпо этиш ишларига соҳанинг барча мутасаддилари жалб этилган.
Дилрабо Бобоева Ўрмон хўжалиги агентлиги ахборот хизмати

