Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти фаолиятига назар…

Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 11 майдаги «Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори асосида ташкил этилган бўлиб, 127 нафар ходим фаолият олиб боради.

Институт томонидан олиб борилган чора-тадбирлар натижасида бугунги кунга қадар, 13 турдаги писта навлари яратилди, 15 турдаги чўл ўсимликлардан Орол денгизи қуриган тубида ўрмон генофонди барпо этилди, 76 турдаги дунё селекциясига тааллуқли дурагай терак навлари кўпайтирилди, 10 та илмий тавсиялар Орол денгизи қуриган тубида ихота ўрмонзорлар ҳамда яйловзорлар барпо этиш амалиётига жорий этилди.

Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти олимлари томонидан пистанинг “Ўзбекистон”, “Ситора”, “Фаровон” каби турли навлари яратилди.

Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти ҳамда Корея миллий ўрмончилик институти, Халқаро ўрмон илмий-тадқиқот муассасалари бирлашмаси, Кореа халқаро агентлиги ва Япония агентлиги каби халқаро ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилган.

2017-2022 йилларда 15 та амалий, 5 та инновацион лойиҳалар, бугунги кунда эса қиймати 4,1 млрд.сўмга тенг 4 та амалий, 2 та инновацион лойиҳалар бажарилди.

Ўрмон хўжалиги агентлиги ахборот хизмати ходими Дилрабо Бобоева