Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

Оролбўйи минтақасида йирик лойиҳанинг 2023 йилги мавсумига старт берилди

Сўнгги йилларда Орол денгизи қуришининг салбий оқибатларини юмшатиш, денгизнинг қуриган тубида яшил қопламалар барпо этиш ҳамда Оролбўйи минтақасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга қаратилган кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда.

Айтиш ўринлики, Давлатимиз раҳбарининг бевосита ташаббуси билан Орол денгизининг суви қуриган тубида «яшил қопламалар” – ҳимоя ўрмонзорлари барпо этиш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Натижада, Орол денгизининг қуриган тубида 1,7 млн гектар майдонда саксовул, черкез, қандим каби шўрга ва қурғоқчиликка чидамли ўсимликлардан иборат яшил қопламалар барпо этилди.

Ушбу ишларни тизимли давом эттириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 18-январдаги “Орол денгизининг суви қуриган тубида ва Оролбўйи ҳудудларида “яшил қопламалар” – ҳимоя ўрмонзорларини барпо этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 31-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Орол денгизининг суви қуриган ҳудудида глобал экологик муаммоларнинг олдини олиш ва аҳолининг ижтимоий-иқтисодий яшаш тарзини яхшилашга қаратилган кенг кўламли чора-тадбирлар олиб борилмоқда.

Жумладан, 2022 йилда 107 минг гектар майдонда саксовул ва бошқа чўл ўсимликларидан “яшил қопламалар” барпо этилди. Жами 590 тоннадан зиёд чўл ўсимликларининг уруғлари жамғарилди. 100 гектар саксовул ва бошқа чўл ўсимликларидан ниҳолхоналар ташкил этилди. Мазкур ишларни бажариш учун 635 нафар ишчи-ходимлар, 250 дона юқори унумли тракторлар ва 2 дона кичик авиация (АН-2) жалб этилди.

Эътиборлиси, барпо этилган “яшил қопламалар” соҳа олимлари томонидан доимий мониторинг қилиниб, чўл ўсимликларининг кўкариши бўйича яхши натижаларга эришилмоқда.

2023 йилда ҳам “яшил қопламалар” барпо этишни молиялаштириш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 январда 25-Ф-сонли Фармойиши қабул қилингани Оролбўйи минтақасида экологик вазиятни яхшилашга қаратилган ишларни янада кенг қамровда сифатли давом эттиришда муҳим аҳамият касб этади.

Жорий йилнинг 31 январь куни Орол денгизининг қуриган тубида 2023 йил саксовул экиш мавсуми бошланиши олдидан тадбир ташкил этилди. Ўзбекистон Республикаси Табиат ресурслари ва Фавқулодда вазиятлар вазирликлари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Ўзбекистон Экологик партияси фаоллари, кенг жамоатчилик вакиллари, ёшлар, экологлар ва ўрмончилар иштирок этган тадбирда сўз олганлар сўнгги йилларда Орол денгизининг қуриган тубида давлатимиз томонидан саксовулзор яратиш, чўлланиш хавфини камайтириш, Оролбўйи минтақаси ҳудудлари аҳолиси турмуш шароитларини яратиш борасида олиб борилган ишларни эътироф этишди.

Шундан сўнг ушбу йирик лойиҳанинг 2023 йилги мавсумига старт берилди.

Мазкур тадбирда Табиат ресурслари вазирининг ўринбосари Н.Обламурадов, Табиат ресурслари вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги агентлиги директори Н.Бакиров иштирок этди.

Маълумот ўрнида айтиш керакки, 2023 йилда 100 минг гектар майдонда ҳимоя ўрмонзорлари ҳисобланувчи “яшил қопламалар” барпо этиш режалаштирилган. Ушбу “яшил қопламалар”ни барпо этиш учун жами 420 тонна саксовул, қандим, қорабуроқ каби чўл ўсимликларининг уруғлари жамғарилади. 100 гектар майдонда саксовул ва бошқа чўл ўсимликларидан ниҳолхоналар ташкил этилиши мақсад қилинган. Зарур миқдордаги техника ва механизмлар, мутахассис ва ишчи-ходимлар ўрмон мелиоратив тадбирларини амалга ошириш учун жалб этилади.

Қорақалпоғистон Республикаси Экология қўмитаси матбуот хизмати

Ўрмон хўжалиги агентлиги Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази билан ҳамкорликда Инсон ресурсларини бошқариш ходимлари учун 30 академик соатдан иборат “Янги Меҳнат кодексини ўрганиш” ўқув курслари ташкил этилди.

Ўрмон хўжалиги агентлиги Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази билан ҳамкорликда Инсон ресурсларини бошқариш ходимлари учун 30 академик соатдан иборат “Янги Меҳнат кодексини ўрганиш” ўқув курслари ташкил этилди.

Мазкур ўқув курси дастурида янги таҳрирдаги Меҳнат кодексида назарда тутилган масалалар, жумладан ишга жойлаштириш ва...