Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

Коррупция – тараққиётга таҳдид!

Коррупция ва порахўрлик шундай иллатки, давлат ва жамиятни ич-ичидан емиради ҳамда ривожланиш йўлида қўзғалмас тўсиқ бўлиб туради.

Самарқанд вилояти “Дарғом” давлат ўрмон ишлаб чиқариш корхонасида мазкур корхона бошлиғи И.Ф.Эткиров ва Коррупцияга қарши комплаенс назорати ходими Ж.Мустафаевлар томонидан «Ўрмон фонди ерларидан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик» ва «Коррупция тараққиётга таҳдид» мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

“Дарғом” давлат ўрмон ишлаб чиқариш корхонаси мутасаддиларида ўтказилган давра суҳбатида Янги Ўзбекистонда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар тўғрисида, алоҳида тўхталиб ўтди.

“Дарахт эккан, ўрмонзор, боғ барпо этган, табиатдан фарзандлик бурчини аямаган инсоннинг умри узун, ризқи бутун бўлади”, дея таъкидлади И.Ф.Эткиров.Шунингдек, мазкур учрашувда соҳада коррупцияга йўл қўймаслик, бу иллатга қарши биргаликда кураш хусусида ҳам сўз юритилди. Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонун мазмун моҳияти тушунтирилди.

Дарҳақиқат, бугунги кунда коррупция кўплаб давлатларда авж олганлиги дунё жамоатчилигини жиддий ташвишга солмоқда.

Мутахассислар ўрмончилик йўналишида ҳам соҳа ходимларининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш, жамиятда коррупцияга муросасиз муносабатни шакллантиришга йўналтирилган тизимли чоралар кўрилаётганлигини қайд этди.

Йиғилишда соҳада жорий йилда белгилаб олинган вазифалар юзасидан фикр-мулоҳазалар юритилди.

Ўзбекистон Республикаси Табиат ресурслари вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги агентлиги ахборот хизмати ходими Дилрабо Бобоева.

Ўрмон хўжалиги агентлиги Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази билан ҳамкорликда Инсон ресурсларини бошқариш ходимлари учун 30 академик соатдан иборат “Янги Меҳнат кодексини ўрганиш” ўқув курслари ташкил этилди.

Ўрмон хўжалиги агентлиги Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази билан ҳамкорликда Инсон ресурсларини бошқариш ходимлари учун 30 академик соатдан иборат “Янги Меҳнат кодексини ўрганиш” ўқув курслари ташкил этилди.

Мазкур ўқув курси дастурида янги таҳрирдаги Меҳнат кодексида назарда тутилган масалалар, жумладан ишга жойлаштириш ва...