Маълумки, ўтган 2022 йилда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида 775 та материал ёритилган. Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан тасдиқланган Медиа-режа асосида Ўрмон хўжалиги агентлиги Ахборот хизмати ОАВ вакиллари билан ҳамкорликда матбуот анжуманлари, пресс-тур, брифинг, семинар ва бошқа шу каби форумларни самарали ёритиш ишлари амалга оширилган. «Haftalik dayjest», «Nocomment», «Kun_tarixi», «Zakovat» kabi лойиҳалар тақдим этилган.
Давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 27 июндаги «Оммавий ахборот воситалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарори, 2022 йилдаги «Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотлари доирасида республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» ги Қарорларига кўра, соҳанинг ҳуқуқий асослари белгилаб олинди.
Ўзбекистон Республикаси Табиат ресурслари вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги агентлигининг 2023 йилдаги истиқболли режаларига мувофиқ, белгиланган режа доирасида ўрмончилик соҳасига ихтисослашган ОАВ вакиллари шакллантирилган бўлиб, улар билан мунтазам равишда медиа тадбирлари ҳамда мулоқотлар ташкил этилади.
Шунингдек, “Ўрмончи” кинофильм, “Ўрмонда бир кун” мега лойиҳаси, “Китобхон ўрмончи” танлови ҳамда “Ўрмон тарихи” каби янги лойиҳалар амалиётда тадбиқ этилади. Жорий йил давомижа 6 та матбуот анжумани, 10 та брифинг, 18 та медиа-тур, 28 та семинар ва форумлар ўтказилиши режалаштирилган. Соҳа мутахассислари иштирокида “Ўрмон минбари” ҳамда жамоатчилик фикрини ўрганиш мақсадида “Ўрмон хўжалиги агентлиги фаолияти ҳақида нималарни биласиз”, “Ўзбекистондаги ўрмонзорлар қандай ташкил этилган?” “Дунё ўрмонлари ҳақида нималарни биласиз?” каби мавзуларда сўровномалар ташкил этилади.
Ўзбекистон Республикаси Табиат ресурслари вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги агентлиги ахборот хизмати ходими Дилрабо Бобоева.