Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

Доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш масаласида қандай ишлар амалга оширилди?

Маълумки, ўтган 2022 йилда эса тизим ўрмон хўжаликларида 5044 гектар майдонда доривор ва озиқ-овқатбоп ўсимликлар плантацияларини ташкил этилди. Доривор ва озиқ-овқатбоп ўсимликлар хом-ашёсини тайёрлаш ҳажми 8595 тоннага етказилди. Маданий ҳолда етиштириладиган турлари эса 65 тага етказилган. Марказ олимлари томонидан 2022 йилда ўрмон фонди ерларида Қизил китобга киритилган табиий ҳолда ўсувчи 39 турдаги эндимик, 15 турдаги доривор ўсимликлар шунингдек, табобатда ишлатиладиган 63 турдаги доривор ўсимликларнинг тарқалиш ареаллари аниқланиб электирон хариталари шакиллантирилди.

Илмий ходимлар ва ўрмон хўжаликлари мутахассисларидан иборат ташкил этилган экспедиция Қашқадарё вилояти мавжуд 325477 гектар, 10 та хўжалик, 47 та бўлим (тоғ ва тоғ олди) ўрмон фонди ерларида сўнги 30 йил ичида илк маротаба доривор ўсимликларни тарқалиш ареалларини ўрганиш бўйича илмий-тадқиқот ишларини амалга оширди. Натижада 114135 гектар 6 та хўжалик 10 бўлимда ер майдонлариинг 6093 гектарида тадқиқотлар олиб бориб 23 турдаги доривор ўсимликлар, 621.0 гектар оналик плантациялари аниқланиб, 145 та гербарийлар олинди.

Хўш, соҳада жорий йилда қандай режалар амалга оширилиши кутилмоқда?

2023 йилда 5 минг 272 гектар майдонда доривор ўсимликларни маданий плантациялари барпо қилинади, 9041 тонна доривор ўсимликлар хом-ашёси тайёрланади ҳамда доривор ўсимликларни маданий турлари 68 тага етказилади.

Шунингдек, 30 турдаги доривор ўсимликлар қадоқлаш ва реализациясини йўлга қўйилади. 10 турдаги (мия қон айланиши, асаб тизими, ичак фаолияти, нафас йўллари, эндокрин тизими, қанд касалликлар олдини олиш бўйича) биологик қўшимча фаол (БАД) ва фитожамламаларни рўйхатдан ўтказиш ҳамда ишлаб чиқаришини йўлга қўйилади.

Германия халқаро ҳамкорлик жамияти билан Қорақалпоғистон Республикасида 10 га ер майдонда наъматак, Испаниянинг ГЕДЕПСА Компанияси билан республикамизнинг 5 та ҳудудида 30 гектар майдонда лаванда етиштириш ва ундан эфирмойи олиш ишлари амалга оширилади. Бухоро ва Самарқанд вилоятларида Ибн Сино мавзусида 2 та халқаро конференциялар ташкил қилинади. 67 та турдаги доривор ўсимликларга бўлган ички ва ташқи бозор талаблари бўйича маркетинг тадқиқотлари ўтказилади.

Ўзбекистон Республикаси Табиат ресурслари вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги агентлиги ахборот хизмати ходими Дилрабо Бобоева