Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

Давлат ўрмон кадастри, ўрмонлар ҳисоби ва мониторинги қандай юритилади?

Қонунчиликка кўра, ўрмонлар мониторинги ўрмонларга салбий таъсирларнинг ўз вақтида олди олиниши учун давлат ўрмон фонди ҳолатидаги ўзгаришларни аниқлашга, уни баҳолаш ва прогноз қилишга доир мунтазам кузатувлардан иборатдир.

Мониторинг натижаларига кўра, ўтган 2022 йилда 415 та ижарага бериш шартномалари расмийлаштирилди, 2 минг 565 та янги иш ўринлар яратилди, 3 минг 704 гектар ер участкаси ижарага берилди.

Жорий йилда 500 та ижарага бериш шартномалари расмийлаштирилиши режалаштирилган, 3 минг 500 та янги иш ўринлар яратилади, 4 минг 500 гектар ер участкаси ижарага берилади.

Амалга оширилган ишлар натижасида Ўрмон фонди ерларини узоқ муддатли ижарага бериш орқали юридик ва жисмоний шахсларни янгидан иш ўринлари пайдо бўлади. Келгусида ахолига арзон ва сифатли қишлоқ хўжалиги экин махсулотларини ҳамда балиқ, чорва, парранда махсулотларини етказиб берилади.

Белгиланган тартибга кўра, Ўрмон фонди ерлари қонунчиликда белгиланган тартибда давлат ўрмон хўжалиги органларига, давлат органлари, муассасалари ва корхоналарига доимий фойдаланишга, шунингдек жисмоний ва юридик шахсларга ижарага берилиши мумкин. Ўрмонларнинг давлат ҳисоби давлат ўрмон хўжалиги органлари томонидан ўрмон тузиш лойиҳалари асосида, ўрмон тузиш амалга оширилмаган жойларда эса давлат ўрмон фондини инвентаризациядан ўтказиш ва текшириш материаллари асосида юритилади.

Маълумот ўрнида таъкидлаш лозимки, Давлат ўрмон кадастри ўрмонларнинг географик ўрни, ҳуқуқий режими, миқдори ва сифат тавсифлари тўғрисидаги янгилаб бориладиган ишончли кадастр ахбороти тизимидан иборат бўлади. Давлат ўрмон кадастри манфаатдор юридик ва жисмоний шахсларни ўрмон тўғрисидаги маълумотлар билан таъминлаш учун мўлжаллангандир. Мазкур ҳужжат ўрмонларнинг табиий, хўжалик ва ҳуқуқий режими, уларнинг тоифалари, давлат ўрмон фонди участкаларининг сифат тавсифлари ҳамда уларнинг ўрмондан фойдаланувчилар ўртасидаги тақсимоти тўғрисидаги маълумотлар ва ҳужжатлар тизимидан иборат.

Ахборот хизматига масъул Дилрабо Бобоева