Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

Биотехник тадбирлар давом этмоқда !!!

Aйиқлар — йиртқичлар туркумига мансуб сут емизувчилар оиласи. Енг йирик йиртқичлар, боши катта, бўйни қисқа ва йўғон. Панжалари кучли ривожланган, товонида юради. Думи калта, калин жуни орасида деярли сезилмайди. Кўпчилик айиқлар ўсимликхўр ёки аралаш озиқланади. Aйиқлар одамга тегмайди. Фақат озиқ танқис бўлганида, кекса ва ярадор айиқлар одам учун хавфли ҳисобланади. Оқ айиқ еса ҳақиқий йиртқич бўлиб, одам учун хавфли. Aйиқларнинг 4 уруққа мансуб 7 тури мавжуд. Қўнғир айиқ Йевропа, Осиё, Шимолий Aфрика ва Aмериканинг ўрмонли ўлкаларида тарқалган. Танасининг уз. 2,5 м, оғирлиги баъзан 750 кг га йетади. Ўзбекистоннинг тоғ ўрмонларида оқтирноқли қўнғир айиқ учрайди. Қўнғир айиқ окт,- ноябрдан март — апрелгача дарахтлар коваги, тошларнинг остидаги ковакларда, табиий чуқур жойлар ёки ўзи қазиган инига тушиб қишки уйқуга кетади. Урғочилари уяда 2-3 та, баъзан 1 ёки 4 та нимжон бола туғади. Қора айиқ, Ҳимолай айиғининг танаси бирмунча кичик ва хипчароқ, қулоқлари йирик, жуни қора, фақат кўкрагининг олдинги томонида тасмага ўхшаш оқ жуни бўлади. Шарқий ва Жануби-Шарқий Осиёнинг ара-лаш ва кенг баргли субтропик урмонларида яшайди. Қора айиқ ҳам қўнғир айиқ сингари мевалар, ўсимликларнинг барглари ва ёш новдалари, турли ҳашаротлар ва ҳайвонларнинг мурдалари билан озиқланади. Оқ айиқ Aрктика музликларида яшайди, асосан тюленлар, ҳайвонларнинг мурдалари билан озиқланади. Қишда ухламайди. Танасининг уз. 3 м, оғирлиги 750 кг гача келади. Барибал Шимолий Aмерикада тарқалган, жуни силлиқ, танасининг уз. 1,5-1,8 м, оғирлиги 120-150 кг га йетади. Жанубий Осиёнинг тропик ва субтропик ўрмонларида Малайзия айиғи Ҳиндистон ва Сейлонда лабдор айиқ Жанубий Aмерикада кўзойнакли айиқ учрайди. Кўпчилик айиклар мўйнаси ва ёғи учун овланади. Лекин барча турларининг сони кескин камайиб кетаётганлиги туфайли аксари мамлакатларда муҳофаза қилинади. Aйиқларнинг 5 тури Халқаро Қизил китобга, қўнғир айиқ Ўзбекистон Қизил китобига киритилган.

Сурхондарё вилояти Сариосиё тумани “Узун” давлат ўрмон хўжалиги ҳамда “Юқори Тўпаланг” миллий табиат боғи ходимлари томонидан 2023-йил 24-январ куни тоғли ҳудудларда ўтказилган назорат ишлари давомида “Узун” давлат ўрмон хўжалиги “Сангардак” бўлими худудида онасидан ажралиб қолган 1 дона қўнғир айиқ боласи ёлғиз юрганлиги маълум бўлди. Маълумки қишнинг совуқ кунларида айиқлар уйқуда бўладилар. Қиш мавсумида ёлғиз қолган ёш айиқ боласининг озуқа топиши бир мунча қийинчилик туғдириши ҳамда нобут бўлиши еҳтимоли борлиги сабабли уни малакали мутахассислар қаровида ва муносиб шароитда яшаши учун уни ёлғиз қолдирмасликка қарор қилинди. Ўрмон назоратчилари айиқ боласини “Узун” давлат ўрмон хўжалигига олиб келдилар уни ўрмон хўжалигининг хўжалик биносида вақтинчалик сақланиб турибди. Ҳозирда ёш айиқ боласи ичимлик суви сабзовотлар, ўрмон мевалари ва нон бўлаклари билан озиқлантрилмоқда.